Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: “Биз ўтган йилдагидек жанговор ўйин кўрсатамиз”

Бахтиёр Ашурматов: “Биз ўтган йилдагидек жанговор ўйин кўрсатамиз”

  16.02.2021 09:42
  0
  318
Бахтиёр Ашурматов: “Биз ўтган йилдагидек жанговор ўйин кўрсатамиз”

“Ўзбекистон-U22” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг , “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов “Спорт тв” мухбирига интерьвю берди.

-Ўтган мавсумда жамоамиз ёмон иштирок этмади. Лекин мавсум сўнггидаги жароҳатлар , заҳира ўриндиғимизнинг торлиги бизни совринли ўринлардан бирини эгаллашимизга тўсқинлик қилди. Ўйлайманки биз бу йил  ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз. Бу йўлда изланяпмиз. Жамоамизни нисбатан ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги  Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўйин биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. Кўплаб ёш футболчиларни яна бир бор кўрикдан ўтказиб олдик. Ўринбосарлар таркибидан келган ёшларимиз ва жамоамизга янги таклиф қилинган ёш футболчилар бугунги ўйинлари билан мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдиришди. Сардор Етовқўзиев, Жамшид Раҳматуллаев, Илҳом Ваҳобов каби футболчилар ўйиндан-ўйинга жамоамизга мослашиб боришмоқда. Ўйиннинг иккинчи бўлимида барибир ёш футболчиларимизда бироз тажриба камлиги билиниб қолди ва биз гол ўтказиб юбордик.

Жамоамиз таркибига кучли футболчилар қўшилишда давом этмоқда. Ярим ҳимоячилар Асадбек Собиржонов ва  Якуба Бамба сафимизга келиб қўшилди. Бу футболчилар  ўйинимизни кучайтиради деб ўйлайман.

Ҳозир ҳамма жамоалар мавсумга жиддий тайёргарлик кўришяпти. Лекин мени кўпроқ ўзимни жамоамнинг тайёргарлиги қизиқтиради. Биз мавсумга яхши тайёр бўлишимиз, ўтган мавсумдаги натижамиздан кам бўлмаган натижа учун курашишимиз лозим. Бу йўлда биз меҳнат қилишдан тўхтамаймиз. Мухлисларимизнинг эса жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришлари ҳамда жамомизга ишонишлари биз учун жуда муҳим.  Улар бизни қўллаб туришса биз албатта ўтган йилдагидек жанговор футбол намойиш қиламиз. Шу ўринда барча мухлисларимизга соғлик ва ишларида омад тилайман - деди Бахтиёр Ашурматов.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz