Қайднома

Қидирув

Жароҳатлар “қурбони” ёки яна Эден Азар ҳақида...

Жароҳатлар “қурбони” ёки яна Эден Азар ҳақида...

  18.02.2021 02:25
  0
  315
Жароҳатлар “қурбони” ёки яна Эден Азар ҳақида...

«Челси»даги ўта ёрқин ўйинлари билан «Реал»ни 160 млн. евродан воз кечишга мажбур этган Эден Азар Мадридга келганидан кейин жароҳатлар гирдобига ғарқ бўлди. Натижада у ўзи истамаган ҳолда «Қироллик клуби»нинг энг омадсиз ўйинчисига айланди.

Ниҳоят, бельгиялик ноёб иқтидор соҳиби январь ойида Мадриддаги 8-шикастланишдан фориғ бўлиб, майдонга туша бошлади. «Алавес» билан бўлган учрашувда ярим ҳимоячи 2020 йилнинг октябридан кейинги дастлабки голини ва 2019 йилнинг октябридан бери қайд этилмаётган самарали узатмасини амалга оширди. Табиийки, ўйиннинг энг яхши футболчиси унвонига ҳақли равишда сазовор бўлди.

Ана шу ижобий ўзгаришдан кейин Азарнинг тез орада спорт формасини тиклаб олишига умид уйғонди. Бироқ февралнинг дастлабки кунларида Эден навбатдаги жароҳатни олди. Маълумотларга биноан, ярим ҳимоячи яна 4-6 ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиши мумкин.

Бельгиялик ярим ҳимоячининг «Реал» таркибида қайд этган натижалари - даҳшат. 2019 йилнинг ёзида туманли ўлкани тарк этган футболчи «Қироллик клуби» либосида 35 марта майдонга тушиб, 4та гол ва 7та самарали узатмани амалга оширган. Шу давр ичида Азар 9 марта тан жароҳати олди, унинг трансфер баҳоси эса 100 млн.га пасайиб кетди. Шикастланишлар ва коронавирус туфайли ярим ҳимоячи 283 кунни «мажбурий таътил»да ўтказди, 43та ўйин­ни томошабин сифатида кузатди. Трансфермаркт ҳисоб-китобига кўра, унинг баҳоси 150 млн.дан 50 млн.га тушиб қолди. Даҳшат!

Испаниядаги омадсизликларни бошдан кечириш Эден учун бирмунча енгилроқ ўтиши ҳам мумкин эди. Қачонки, бу жараён унинг вазнига оид оғриқли қочиримларсиз кечганида. Барча ҳазил-мутойибалар ашаддий бургерлар шайдосининг Мадридга ортиқча вазн билан келгани туфайли бошланди. «Реал»даги ҳар бир жароҳат писандаларнинг янада кўпайишига сабаб бўлди. Ҳозирда Азарни ҳамма киноя билан кузатади.

Футболчининг навбатдаги шикастланишидан хабардор бўлган «Бургер Кинг» фастфуд тармоғи вакиллари «Биттанинг баҳосида иккита» ҳазилнамо акциясини ташкил этишди. Албатта, Эденнинг бургерларга ўчлигини компаниядагилар яхши биладилар. Умумий овқатланиш тармоғи вакилларидан ташқари, ОАВ ҳам футболчига ҳазил қилишни хуш кўрадилар.

«Реал» лазаретида ўрин алмашиш»

Табиийки, «Қироллик клуби» мухлислари ҳам кўпчиликдан ортда қолишни истамаяптилар:

«Вальдебебасдаги ўқув-машғулот базасига Азар ўзининг янги «Ламборжини»сида қатнайди»;

«Азар жорий мавсумда»;

«Дембеле Азарга жароҳатлар бўйича эстафета таёқчасини совға қилди».

Ҳа, Испанияда бельгиялик футбол юлдузи ҳазил-мутойиба манбаига айланди. Жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланган эмас. Бироқ афсуски, навбатдаги ҳар қандай шикастланиш Азарнинг аввалги спорт формасини тиклай олишига бўлган умидни камайтириб бормоқда.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz