Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Келишганмидингиз?

Ана, холос! Келишганмидингиз?

  18.02.2021 09:19
  0
  372
Ана, холос! Келишганмидингиз?

«Эрзурум» (18-ўрин) «Қайсариспор» (16-ўрин)га қарши ўйин ўтказди. Туркия чемпионатининг қуйи поғоналарида бораётган клублар ўртасидаги бу муҳим учрашув эди, чунки жорий мавсум 18-21-поғоналарни эгаллаган жамоалар элитани тарк этарди. Ўйиннинг ҳал қилувчи палласи - Яу Акининг майдонга тушиши бўлди. Бу - «Эрзурум» томонидан айнан «Қайсариспор»дан ижарага олинган ганалик ярим ҳимоячи. Ижара шарт­номаси унинг ўз жамоасига қарши тўп суришига имкон берарди.

Ўйиннинг эътиборли вазиятлардан бири 34-дақиқада содир бўлди. Аки рақибига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилгач, футболчи шерикларининг тўхтатишига қарамай, ҳакамга нималардир деб қичқирган. Рефери ўша заҳоти унга иккинчи «сариқ»ни кўрсатди. «Эрзурум» қолган дақиқаларни камчиликда ўтказди, дарвозасидан гол ўтказиб, муҳим ғалабани бой берди. Ўйиндан кейин эса клуб эълон берди - Аки билан шартнома бекор қилинади: «Турк футболида бундай воқеаларнинг кўзга ташланиши унинг нуфузи пасайишига асосий сабаблардан биридир. Бизга келишилган ўйин масаласида айблов қўйишлари мумкин, шу боис текширув ўтказилади. Аки биз учун муҳим саналган ўйинда бир дақиқа ичида иккита сариқ карточка олди, шу боис у билан битимни бекор қиламиз».

«Эрзурум» президентининг фикри ҳам қатъий: «Эҳтимол, Аки қоида бузганда аҳмоқлик қилгандир. Аммо кейинчалик ҳакамга қарата «Менга «қизил» беринг!» дегандек қичқирди. Четлатилганидан кейин эса бирдан мушукка ўхшаб қолди».

«Қайсариспор» ҳам воқеага муносабат билдирди: «Эрзурум» билан дўстона алоқа ўрнатганмиз. Уларнинг расмий баёноти бизни ранжитди. Ахир шартномага Акининг бизга қарши тўп суриши ҳақидаги бандни биз киритмаганмиз-ку. Очколар йўқотилишини ушбу «қизил» билан боғлаш - бемаънилик ва ҳурматсизлик. Бу иррационал тарзда ўзини оқлаш демакдир. «Эрзурум»ни нуфузли органлар олдида эътирозларини асослаб беришга чақирамиз. Ўзимизни муваффақиятсизликларида рақибини айбдор қилиб кўрсатадиган масъулиятсиз раҳбарларнинг уйдирмаларидан ҳуқуқий даражада ҳимоя қиламиз».

Х.ЮСУПОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz