Қайднома

Қидирув

Роналду атрофидаги гўзаллар

Роналду атрофидаги гўзаллар

  19.02.2021 05:01
  0
  246
Роналду атрофидаги гўзаллар

Тўрт нафар фарзандни тарбиялаётган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни инсониятга намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Аммо у Жоржина Родригес билан учрашгандан кейингина шундай бўлди. Sport24 портали португалиялик суперюлдузнинг Жоржина билан учрашгунча ўта фаол бебошлик даврида унга ҳамроҳлик қилган гўзаллар рўйхатини эслатишга қарор қилди.

Ким Кардашьян

Миш-мишларга кўра, Криш ёшлигида Канье Уэст­нинг ҳозирги рафиқаси билан қисқа вақт ишқий муносабатда бўлган. Бу 2010 йилда рўй берган, ўшанда 25 ёшли Роналду аллақачон «Реал»да порлай бошлаганди. Кардашьян эса кунларнинг бирида шунчаки вақт ўтказиш учун уч кунга Мадридга учиб борганди. У ерда ҳамиша диққат марказида бўладиган модель португалиялик футболчи билан учрашади. Ҳар ҳолда, гувоҳлар жуфтликни маҳаллий ресторанлардан бирида кўришганини айтишади. Икковлон бир зумда тил топишишади: «Кечки овқат пайти Роналду ва Ким баланд овозда кулишни тўхтатишмади, улар бир-бирлари билан ниҳоятда юмшоқ муомала қилишди», деб ёзади Daily Mail.

Жордана Жардел

Профессионал футболчи мақомига эришган Роналдунинг илк муҳаббати. Жордана - «Спортинг» клуби собиқ футболчиси Марио Жарделнинг синглиси. У Криштиану билан 2003 йилда танишган. Уларнинг романтикаси атиги бир неча ой давом этди. Аниқроғи, ёшлар шунга мажбур бўлишди, чунки Роналду Манчестерга кўчиб ўтди, Жордана эса Лиссабонда қолишни маъқул кўрди.

Жемма Аткинсон

Британиялик модель ва актриса Роналду «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган пайтлари унга қисқа вақт ҳамроҳлик қилди. Интервьюларнинг бирида қизнинг ўзи Роналду уни йўлдан оздиришга уриниш усулини очиб берди: футболчи Аткинсонга чой берди ва британча «Аҳмоқларга омад кулиб боқади» ситкомини намойиш қилди. Кўринишидан усул ижобий натижа берган.

Ирина Шейк

Бу соҳибжамолни яхши танийсиз: Криштиану рус модели билан беш йил мобайнида - 2010 йилдан 2015 йилгача учрашиб юрган. Кўпчилик ҳозирда Роналду ва Шейкнинг романтикасини «класс олиш учун ҳийла-найранг» - ўзаро манфаатли реклама учун сохта муҳаббат деб таъкидлайдилар. Россия­лик телебошловчи Виктория Боня шундай дейди: «Ҳозирги аёллар ҳамма нарсага тайёр. Модель Ирина Шейк ва футболчи Криштиану Роналду ўртасида беш йиллик шартнома имзоланди. Кейин муддат тугади ва улар ажралишди. Спортчининг янги қаллиғи, билишимча, у билан айнан бир хил битим тузган. Аммо мен бундай тақдирни ўзимга раво кўрмайман. Тўлақонли оила ва ҳақиқий турмуш ўртоғим бўлишини хоҳлайман».

Нерейда Гальярдо

«МЮ»дан «Реал»га ўтгунига қадар Криштиану билан учрашиб юрган испаниялик модель. Кейинчалик Гальярдо Роналду ҳақида «ҳеч нарсага ярамайдиган севгилиси» сифатида гапирди: Нерейдега футболчининг қизил рангли фил танаси акс этган шорти кийиши ёқмасди.

Люсия Виллалон

Криш Шейкдан айрилганидан кейин «Реал» клуби телеканали бошловчисини «ўраш»га тушди. Виллалон билан «галактикос»нинг энг яхши футболчиси ўртасидаги муносабатлар узоққа чўзилмади - стартдан бир неча ой ўтгач, жуфтлик ажрашишга қарор қилишди. Кўп ўтмай Роналду Люсия билан ораларида хизмат муносабатларидан бошқа ҳеч нарса бўлмаганини айтиб, миш-мишларни рад этди.

Луана Беллетти

2006 йилги Чемпионлар Лигаси финалида гол урган, «Барселона»дан кейин «Челси»да ўйнаган Жулиано Беллетти эсингиздами? 2009 йилда у синг­лиси Луанани Криштиану билан таништирди ва улар ўртасида тез орада ишқий саргузаштлар бошланди. Аммо уларнинг романтикаси (агар шундай деб аташ мумкин бўлса) шунчаки битта учрашувга чўзилди, холос. Луана ҳозир либослар бўйича дизайнер ва стилист бўлиб ишлайди. Португалиялик футболчи эса унинг мавжудлигини ҳам унутгандир, эҳтимол.

Даниэлла Чавес

Чилилик модель бир мунча вақт Кришнинг оромини ўғирлади. Тўғри, Роналдунинг ўзи бу маълумотни ҳеч қачон тасдиқламаган. Аммо Чавес Британиянинг The Sun таблоидига берган интервьюсида португалиялик юлдузга бефарқ бўлмаганини таъкидлаганди.

Александра Мендес

Венесуэлалик модель Роналду билан ёзишмалар ўтказганини ва уни шахсан кўрганини, аммо улар орасида ҳеч нарса йўқлигини даъво қилган. Мендеснинг сўзларига кўра, футболчи унга очиқ-ойдин маслаҳатлар берган: хусусан, у ўзи иштирок этган учрашувда гол урса, уни Мендесга бағишлашини айтган. Александра қайси ўйин ҳақида гап кетаётганига батафсил тўхталмади, аммо яхши биламизки, Роналду кўпинча майдонни голсиз тарк этмайди.

Дезире Кордеро

«Мисс Испания-2014» танлови ғолибаси 2016 йилда Роналду билан ишқий муносабатда бўлган. Бош­қа кўплаб қизлардан фарқли ўлароқ, Кордеро билан футболчи омма олдида кўриниш берди. Уларнинг биргаликда тушган фотосуратларини интернетда топиш осон. Аммо бундай мақомли хоним билан ҳам Криштиану узоқ вақт учрашмаган - у фақат шон-шуҳрат учун у билан ҳамнафас бўлганига ишонган ҳолда, 2016 йилнинг ўзида уни ташлаб кетган.

 М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz