Қайднома

Қидирув

Жошуа Киммих: “Мақсадимиз – кўпчиликка манфаат келтириш”

Жошуа Киммих: “Мақсадимиз – кўпчиликка манфаат келтириш”

  19.02.2021 08:07
  0
  115
Жошуа Киммих: “Мақсадимиз – кўпчиликка манфаат келтириш”

«Бавария»нинг етакчи ўйинчиларидан бири бўлган Жошуа Киммих ҳозирда дунёнинг энг сара клубида асосий таркиб аъзоси. У Қатарда ташкил этилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебютини нишонлади. ФИФА мухбири футболчи билан «Бавария»нинг ярим финал учрашуви арафасида суҳбатлашди. Буни қарангки, ўйин санасида Киммих ўзининг 26-туғилган кунини нишонлайди. Хуллас, юбилейга муносиб туҳфа тайёрлаш, «Бавария», қисман, Жошуа Киммихнинг ўйинига боғлиқ.

- 2020 йил «Бавария» учун фантастик парвоз йили бўлди. Шахсан сенга йилнинг қайси палласи унутилмас дамларни тортиқ этди?

- Албатта, биз учун ўта муваффақиятли йил бўлди. Жамоа бир қатор совринларни қўлга киритди. Бироқ мен энг кучли қувончни ЕЧЛ кубоги соҳибига айланганимиз, «ПСЖ»дан устун келиб, мутлақ чемпион мақомига эга бўлганимиздан кейин ҳис этдим.

- Йил якунига етиб улгурган бўлсада, совринлар сонини 6тага етказиб олиш имкониятига эгасизлар. КЖЧ ғолиблигига қандай баҳо берасан?

- Бу унвонни қўлга киритиш - ҳар бир футболчининг орзуси. Чунки мазкур турнирга ўта мураккаб саралаш босқичи орқали чиқилади. Бунга эришмоқчи бўлган жамоадан, аввало, ЕЧЛда ғолиб чиқиш талаб этилади. Биз буни уддаладик. Энди 6-чўққини забт этишни истаймиз. Бу нафақат мен, балки бутун жамоамиз учун ажойиб совға бўларди.

- Турнирда ўзга қитъаларнинг жамоалари билан куч синашасизлар. Бу жиҳат ҳам сизга қандайдир қўшимча мотивация берадими?

- Албатта, бу мусобақанинг шукуҳи кескин фарқ қилади. Чунки олис мамлакатлардаги жамоалар билан тез-тез учрашиб туришнинг иложи йўқ. Бундан ташқари, уларнинг ўйин услублари ҳам турлича. Қисқаси, турнирдан олинажак тажриба албатта асқотади.

- Қолаверса, учрашувлар 2022 йилда бўлиб ўтадиган ЖЧ учун бунёд этилган муҳташам стадионларда ўтказилади. У сиз учун ҳам бутунлай нотаниш, янги арена. Бу омил ҳам турнирга бўлган қизиқишни оширса керак?

- Янги ва улкан стадионларда тўп суриш доимо ўзгача завқ бағишлайди. Бахтимизга, Германияда ҳам улкан ва муҳташам ареналар жуда кўп. Фақат ҳозир трибуналар бўм-бўш. Мухлислар кузатувисиз ўйнаш ёқимли бўлмасада, ареналар салобати футболчини бор куч-маҳоратини намойиш этишга чорлайди. Қолаверса, тадионларда тўпланган тажриба бўлажак мундиалда ҳам иш беришига шубҳа йўқ.

- Нима деб ўйлайсиз, бугунги «Бавария»нинг энг кучли жиҳати нимада?

- Бизнинг энг кучли устунлигимиз - менталитет ва юқори сифатли ўйин. Учрашувлар тақдирини ҳал этишда мана шу омиллар муҳим ўрин тутади. Жамоамизда ажойиб менталитет ҳукмрон. Биз доимо ғалаба учун майдонга тушамиз ва тўп сурамиз. Ҳатто ўйинларимиз рисоладагидек чиқмаган кезларда ҳам мақсаддан воз кечмаймиз. Ўйинларимизни кузатсангиз, сиз ҳам бунга гувоҳ бўласиз. Таркибимиз юксак савияли ўйинчилардан тузилгани барчага маълум. Майдонга қайси футболчи туширилганининг ортиқча аҳамияти йўқ. 11 нафар ўйинчи албатта жаҳон миқёсидаги юлдуз бўлади. Бу жуда катта куч.

- Ҳозирги мураккаб шароитда ўз ташаббусингиз ёрдамида жамоангизда катта маблағ тўпланди. Бу тадбирнинг аҳамияти нимада?

- Мақсадимиз - кўпчиликка манфаат келтириш. Биз одамларга ёрдам беришни режалаштиргандик. Шунингдек, бошқаларга кўмаклашиш ниятидаги кишиларга ҳам имконият яратишга қарор қилдик. Уларнинг бизга нисбатан юксак ишончи зиммамизга улкан масъулият юклади. Маблағни фуқароларга моддий ёрдам кўрсатаётган муассасаларга топширишни лозим топдик. Мақсадимиз улкан: имкони борича кўпроқ кишиларга кўмак бериш. Ҳозиргача шундай қилдик, келажакда ҳам бу хайрли ишни давом эттирамиз.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz