Қайднома

Қидирув

“Челси”да янги таҳлилчи

“Челси”да янги таҳлилчи

  20.02.2021 02:53
  0
  160
“Челси”да янги таҳлилчи

Инсайдерлар Томас Тухелнинг «Челси»да иш бошлаши ҳақида хабар тарқатган пайтлардаёқ у билан Лондон жамоасига кимларнинг ўтиши мумкинлиги ҳам ойдинлашиб қолганди. Умуман, бу рўйхат Тухелнинг дастлабки иш жойидан буён ўзгармай келмоқда. Мураббийнинг шу каби доимий ҳамкасбларидан бири - видеотаҳлилчи Бенжамин Вебер. Ҳар икки мутахассис катта фаолиятни «Майнц»да бошлашган. Бу икковлон кейинчалик «Боруссия» Дортмунд ва «ПСЖ»да ҳам ҳамкорлик қилишди, энди эса «Челси»да ишлашмоқда.

Вебер футболга қандай кириб келган?

Бенжамин Вебернинг авваллари футболга мутлақо алоқаси бўлмаган. У Германиянинг Kemweb интернет-провайдери офисида ишлаган. Бўш вақтларида теннис бўйича шахсий инструктор вазифасини бажарган, қишда - чанғи учиш бўйича инструкторлик қилган.

«Майнц»даги фаолияти бошланишидан олдин Вебер деярли футболни кузатмаган. Унинг айтишича, ушбу спорт турига 2006 йили акаси билан бир хонадонда ижарада турган шахс алоқадор бўлган. У «Майнц»нинг иккинчи жамоаси ўйинлари видеосини олиб, уларни умумлаштирган ва: а) тўлиқ видео; б) ҳал қилувчи эпизодлар қайд этилган парчаларни тайёрлаган. Ўша одамнинг исм-шарифи Питер Кравец эди.

2006 йили Вебер вақтинча ишсиз қолди - дўстига монтаж жараёнида қатнашмоқчилигини айтди. Машғулот унга ёқиб қолди, «Майнц» вакиллари билан боғланиб, шундай иш қилмоқчи билдирди. Дастлаб Вебер Кравецнинг ассистенти вазифасини адо этди. Аммо кейинчалик Кравец Клопп ва Бувач билан бирга «Боруссия»га йўл олганда, Вебер «Майнц»нинг асосий видеотаҳлилчисига айланди.

2008 йилнинг июли - бир йилдан кейин бош мураббий лавозимида Йорн Андерсоннинг ўрнини Томас Тухель эгаллади. Тухель ва Вебер қисқа муддатда тил топишишди.

Тухель - Вебер ҳамкорлиги фактларда

• Тухель билан ишлаш асносида Вебер классик видеотаҳлилчидан бош мураббий ассистентига айланди. Клопп Кравецни трибуналарни кезиб, рақиб бўйича ҳисобот тайёрлашга мажбур қиларди - у эса танаффус пайти кийиниш хонасига кириб, Клоппга ўрганганларини баён этарди.

Вебер Sport Aus Mainz вакилларига берган интервьюсида шундай деганди: «Ҳамма негадир Кравецни эслайди, мени эса, йўқ. Мен ундан орқароқда юрардим. Аммо у пайтлари шунчаки ўтириб, кузатардим, ҳақиқий таҳлилда кам қатнашардим. Тухель эса менга шундай имкониятни тақдим этди».

• Тухель «Боруссия»га келганда, Вебернинг машғулотларда қатнашишига ҳам рухсат берди. Ўша ондан бошлаб Вебер нафақат машғулотлар видеоёзувини тақдим этди, балки уларни таҳлил қилиб, ҳатто машғулот режалари тузишда ҳам қатнашди.

• Машғулотлар видеоси ҳақида. Вебер биринчи бўлиб «ПСЖ» машғулотлар базасида камера ўрнатган шахс ҳисобланади. Франция матбуоти жамоа хизматчиларининг аксарияти бундан енгил шокка тушишгани ҳақида ёзганди.

• «ПСЖ»да рақиблар бўйича видеоҳисоботлар тайёрлаш ҳам унинг чекига тушди. Аммо бу ишларни ўйиндан кейин бажарарди. Учрашувлар пайти эса трибуна ёки ОАВга аталган жойда ўтириб, муҳим вазиятлар бўйича ҳисобот тайёрлар, танаффуслар пайти ёки телефон орқали уни Тухелга етказарди.

• Вебер FNP учун берган интервьюсида ўзи ва оиласи (рафиқаси, қизи)га Париж жуда ёқиб қолганини айтганди. Қаҳрамонимиз кичик туманда, «ПСЖ» фанатлари билан ёнма-ён яшаганди. «Ажойиб одамлар. Улар ҳатто маҳаллий шароитга мослашишимизда ёрдам беришганди. Ҳар доим хайрли кун тилашар, жамоа ҳақида маълумот сўрашарди. Иттифоқо, кекса эр-хотин «Лилль»га қарши кечган сафар ўйинини телевизор орқали бирга томоша қилишни таклиф этишди. Ҳаммаси яхши, лекин мен жамоа билан бирга бораман-ку», - деганди Вебер.

• Тухель билан муносабати ҳақида эса қуйидагиларни сўзлади: «Биз яқин дўстлармиз. Дорт­мундда муносабатларимиз анча мустаҳкамланди, баъзан оилаларимиз билан бирга вақт ўтказардик. Парижда бундай учрашувлар кўпайди. Янги шароитга мослашишда бир-биримизга кўмаклашардик».

• Шунингдек, Вебер Тухель уни «Боруссия»га ўзи билан олиб кетишини кутмаганини тан олганди: «Томаснинг Дортмундга кетишидан хабар топгач, ундан кейинги фаолиятим ҳақида сўрамадим. «Майнц»даги сўнгги ўйиндан сўнг, у ёнимга келиб, «Боруссия»да менинг ёрдамимга эҳтиёж сезишини айтди. Тухель ажойиб инсон, фао­лиятимда кўп ёрдами тегди».

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz