Қайднома

Қидирув

Дэвид Бекхэмнинг янги бизнеси...

Дэвид Бекхэмнинг янги бизнеси...

  20.02.2021 04:21
  0
  347
Дэвид Бекхэмнинг янги бизнеси...

Дэвид Бекхэмга тегишли DB Ventures холдинги синтетик каннабиноидлар ишлаб чиқаруви Cellular Goods компаниясидаги улушни сотиб олди. Эшитилиши ғайриоддий. Келинглар, шу масалага тўхталсак.

Бекхэмнинг холдинги ҳақида

У David Beckham Ventures (қисқача - DB Ventures) деб номланади. Бу Англия футболи афсонасининг хусусий бренди.

** У Бекхэмнинг барча шартномаларига алоқадор.

** У Бекхэм бренди остида кўзойнаклар ишлаб чиқарадиган DB Eyewear компаниясини бошқаради.

** Шунингдек, «Интер Майами» клубида улушга эга.

The Guardian нашрининг Financial Times маълумотига таянган ҳолда хабар беришича, 2019 йил якунларига кўра, Бекхэм мунтазам шуғулланадиган бизнес, валюталар курсига таъсир ва хайрия ишлари туфайли ҳаражатларнинг ортиши сабаб даромад 3,5 миллион фунтга камайган.

Синтетик каннабиноид нима?

Ушбу моддалардаги структуравий хусусиятлар уларни инсон тўқималарида мавжуд бўлган машҳур каннабиноид рецепторлар - CB1 ёки CB2 билан боғлашга туртки беради. Табиий пайдо бўладиган каннабиноидлар фақат кимёвий боғланишлар билан чекланади.

Одатда, уларнинг номи синтетик наркотиклар ҳақидаги мақолаларда тилга олинади. Москва соғлиқни сақлаш департаменти тадқиқотларига кўра, Россияда синтетик каннабиноидларни суиистеъмол қилиш ҳолати илк бор 2011 йилда рўйхатга олинган, эпидемияга яқин характери эса 2014 йилда ишлаб чиқилган. Бундай маҳсулотлар баъзан ўз таркибига каннабисни олмаган бўлсада, унга хос тарзда таъсир кўрсатган.

Улар одам организмида дозани ошириш ва психотик ҳолат ривожланиши оқибатида вужудга келадиган кўпсонли бузилишларни чақиради. Таъкидланишича, кўп ҳолларда етказиб берувчилар уни ўсимликлар учун озуқа ёки ванна тузи сингари зарарсиз маҳсулот сифатида реклама қилишади.

Кўплаб синтетик каннабиноидлар аксарият мамлакатларда федерал даражада тақиқланган. Масалан, 2010 йил ўрталарида Жанубий Австралияда синтетик каннабиноидлар ишлаб чиқарадиган биринчи лаборатория фаолиятига чек қўйилди, АҚШда бу борада кечиктириб бўлмайдиган ёрдамга эҳтиёж туғилган, Японияда қатор йўл-транспорт ҳодисаларининг ортишини шу каби моддалар интоксикацияси билан боғлашган.

Ҳа, каннабис тиббий мақсадларда, турли касалликларни даволаш ва уларнинг аломатларига қарши курашда ишлатилади. Аммо бундай хасталиклар доираси қатъий қисқартирилган ва кўп мамлакатларда тиббий каннабисни фақат рецепт бўйича қўлга киритиш мумкин.

Cellular Goods чиқарадиган каннабиноидлар нима?

Ушбу компания терини парваришлаш ва спортчилар тикланишида асқотадиган турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ташкилот сайтида ёзилишича, каннабиноидлар лаборатория­да тайёрланади, шу боис, улар ўсимликлардан олинадиган моддалардан тозароқ, анча барқарор. Компания каннабиноидлар ҳамда тана рецепторларини қулф ва калитга қиёслайди - компонент-лар иштаҳа, уйқу, оғриқ, хотира, кайфият ва иммунитетга таъсир кўрсатади. Маҳсулотни эса 2021 йилнинг кузидан бошлаб сотиб олиш мумкин бўлади.

Бекхэмга бундан қандай наф?

Бизнес. Sky маълумотларига кўра, Бекхэм компаниянинг ривожланиши молиявий ўсишга сабаб бўлишига ишонмоқда. Бироқ DB Ventures холдинги вакиллари Cellular Goods хариди ҳақидаги ахборотга ҳозирча изоҳ беришмади.

Бу қонунийми?

«Биз асосий бозорда иш юритадиган дастлабки тоза каннабиноид ишлаб чиқарувчи компания бўлишга тайёрмиз», - деди компания раҳбари Алексис Абрахам. Унинг айтишича, мазкур секторда ўсиш учун жиддий салоҳият бор, зеро яхши кайфият ва ўзини кундалик парвариш қилиш муҳим саналади. Компания Лондон фонд биржасига чиқмоқчи. Кутилишича, у 27 миллион долларга баҳоланади.

2018 йилнинг ноябрида Буюк Британияда каннабисдан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат берилган. 2020 йилда биржага каннабис саноати билан шуғулланувчи компаниялар киритилиши ҳақида хабар берилган. Шартлар ҳамон ўша - маҳсулот фақат тиббий мақсадларда ишлаб чиқарилиши даркор.

Бу каби Британия фирмалари хариди билан боғлиқ мисоллар талайгина. Компаниялар косметика, тери парваришига мўлжалланган маҳсулотлар ва тиббий марихуана ишлаб чиқишган. Бизнес учун бундай компанияларнинг сотиб олиниши - янгилик эмас, бироқ Лондон биржасига чиқиш - бурилиш нуқтасидир.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz