Қайднома

Қидирув

Америка футболи: Стадиондаги кема

Америка футболи: Стадиондаги кема

  21.02.2021 08:29
  0
  275
 Америка футболи: Стадиондаги кема

«Тампа-Бэй» ва «Канзас-Сити» МФЛ (Америка футболи лигаси)нинг мавсумдаги асосий ўйинида ўзаро куч синашишди. Супербоул илк маротаба жамоалардан бирининг уй стадионида ўтказилди. «Тампа» - финал баҳсининг расмий мезбони эди. МФЛ мазкур жамоага руҳий-маънавий устунлик бермаслик учун барча чораларни кўрди. Хусусан, «Тампа»нинг муҳим анъанаси - замбараклардан ўқ отиш тақиқланди. Gol.ru тақдим этган навбатдаги мақола айнан шу ҳақда.

«Тампа» стадионида улкан қароқчилар кемаси ўрнатилган. Ҳар бир «тачдаун»дан кейин замбараклардан ўқ отилиб, жамоа очкоси шу тариқа нишонланади. Кеманинг ўзи бетондан ясалган - шунчаки, қароқчилар рангига бўялган. Замбараклар тутун ва қоғоз тангачалар отади, кема ичидаги алоҳида мосламалардан эса ўқ овози янграйди.

The Athletic кеманинг «Тампа» стадионида пайдо бўлиши билан боғлиқ катта воқеа ҳақида сўз юритганди. Бренд атрофида қароқчилар мавзуси пайдо бўлишига Глейзерлар сабабчи. Кема ўрнатиш ғояси маркетинг бўйича менежер Рик Макнернидан чиққан. 1997 йилги Рождество байрамида у ўғлига ўйинчоқ қароқчилар кемасини совға қилганди - ушбу воқеа унга илҳом бағишлади. Ўша паллада Глейзерлар томонидан Макнернига стадионни тўлдириш топшириғи берилганди.

Аввалига «Тампа» стадионидаги кема кичик кўринишда эди. Ке-йинчалик уни ўлчами 103 фут, оғирлиги 43 тоннани ташкил этди. Айни пайт кеманинг нархи 3 миллион долларга баҳоланмоқда. Ўйинлар ва фестиваллар пайти фанатлар унга кўтариладилар. Ўқ отилган пайт кемада қароқчилар байроқлари ҳам ҳилпирайди, карнайлардан эса «Кариб денгизи қароқчилари» фильмидаги тарона янграйди.

Кема 71 кунда қуриб битказилган. «Тампа» стадионидаги махсус иншоотни Walt Disney World билан ҳамкорлик ўрнатган компания барпо этган. Аренадаги кеманинг муҳим жиҳатларидан бири - гаплашишни биладиган тўтиқуш. У ҳам масофадан бошқарилади, ёнидан ўтган фанатларга «гап отади».

Сўнгги йилларда «Тампа» иштирокидаги ўйинлар вақти қароқчилар кемасидан мунтазам «ўқ отилди». Фақат 2017 йилги учрашувларнинг бирида бу иш амалга оширилмади. Ўшанда довул замбаракларни бошқарадиган электр тизимини шикастлаганди. Фанатлар ранжишди, МФЛ мунтазам мавсумининг очилиш маросими «ўқ отишлар»сиз ўтди, аммо клуб ускунани тезда тузатди.

Замбараклар овози ҳатто МФЛ трансляциялари пайти ҳам эшитилиб туради. Кема ичидан кучли товуш янграйди. Фанатлар стадиондаги қароқчилар кемасини жуда яхши кўришади. Ҳатто, Супербоул арафасида айримлар уйлари ҳовлисида унинг нусхасини ҳам жойлаштиришди.

МФЛ тақиқ бўйича қарор чиқариш ҳақида ўйлаётганда, фанатлардан бири Жейкоб Хафер клубнинг барча мухлислари номидан мазкур чекловга қарши чиқди: «Замбараклардан ўқ отинг! Ўйинчиларимиз «Тампа» шарафини ҳимоя қилаётганда, отинг! Бизга айнан шунинг учун ҳам қароқчилар кемаси керак. Агар у ўқ отмаса, бизни «қароқчилар» деб аташларидан маъно қолмайди. Замбараклар овозини эшитишимиз шарт».

Кейинчалик лига вакили Брайан Маккарти МФЛ позициясини қуйидагича изоҳлади: «Ҳа, бу «Тампа»нинг одатий уй ўйини бўлмайди. Замбараклар мунтазам «ўқ отмайди», улар фақат жамоалар майдонга чиқаётганда ишлайди. Агар «Тампа» ғалаба қозонса, ўқ овози «Раймонд Жеймс» стадионида яна узоқ муддат янграйди».

«Тампа» МФЛ фикрини қабул қилиб, стадионда нейтрал муҳит ҳукм суришига рози бўлди. Лекин барибир, расмий баёнотда анъанага тўхталиб ўтди: «Замбараклардан ўқ отиш - стадионимиздаги аҳамиятли ва фарқли элементдир. У ҳар бир одамга «Тампа» фанати бўлиш нимани англатишини кўрсатади».

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz