Қайднома

Қидирув

Иван Газидис: “Лойиҳамизни ривожлантириш босқичидамиз”

Иван Газидис: “Лойиҳамизни ривожлантириш босқичидамиз”

  21.02.2021 11:11
  0
  288
Иван Газидис: “Лойиҳамизни ривожлантириш босқичидамиз”

Италиянинг «Милан» клуби ишқибозлари учун жорий мавсум ниҳоятда қувончли кечмоқда. Сабаби, узоқ танаффусдан сўнг жамоа яна «А» серияда аввалги мавқеига қайтмоқда. Яқинда клуби ижрочи директори Иван Газидис Sky Sport нашрига интервью бериб, жамоа мувафаққиятларига ҳисса қўшаётган инсонлар ҳақида гапирди.

Стефано Пиоли ҳақида: - У жуда ақлли. Оддий, аммо зукко инсон. Стефано «Милан»да катта босим борлигини дарҳол англаб етди. Танқид уни ҳеч қачон безовта қилмаган. Стефано барчага «Милан» каби катта клубни бошқариш учун керакли маҳоратга эга эканлигини исботлади. Шу сабабли Пиолини ёқтириб қолдим, унинг маҳорати мени ҳайратга солди. Стефано турфа маълумотлар, таҳлиллар ва видеофильмлардан фойдаланади. Бир йил олдин «Интер»га ютқазганимизда, ўша учрашувда жамоамиз ўйин услубини кўрдик ва бу бизни мураббий ишига ишонишга ундади. Айнан ўша пайт Пиоли «Милан» учун тўғри танлов эканлигини англагандик.

Мальдини ҳақида: - Паоло - «Милан» тарихи, аммо унинг клубга қайтишига сабаб бу эмас. Уни замонавий, камтарин, қадрли инсонни ўрганишга иштиёқманд одам сифатида кўраман. Паоло жамоа ҳақида ўйлайди ва бу биз учун жуда муҳимдир. Умид қиламизки, у узоқ вақт биз билан бирга бўлади.

Ибрагимович ҳақида: - Ибра ажойиб футболчи, чунки ақлбовар қилмас ишларни бажара олади. У барча чегараларни бузади ва бу тахсинга лойиқ. Златан келаси йили ҳам қоладими? Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ибра ушбу клуб билан боғлиқ. Биз янги келишувга тайёрмизми? Албатта».

Чалханоглу ва Доннарумма ҳақида: - Ҳар икки футболчи жамоамиз учун муҳим элемент ва биз улар билан ишлашда давом этишни истаймиз. Уларни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Жижо ва Ҳоқон ажойиб футболчилар. Ишончим комилки, биз келиша оламиз.

Клубнинг режалари ҳақида: - Мен «Милан»нинг юқорига кўтарилиши учун ҳамма нарса қиламан, аммо бу осон эмас. Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик. Ўз лойиҳамизни ривожлантириш босқичидамиз ва дунёдаги энг чиройли стадионда ўйнашни хоҳлаймиз. Эллиотт ҳар доим айтадики, уларда «Милан» учун ҳеч қандай жадвал йўқ, фонд қийин пайтларда ҳам клубни қўллаб-қувватлаган. Агар мендан сўрасангиз, шундай жавоб бераман: «Ушбу клубнинг аъзоси бўлиш, унинг олдинги мав-қеига қайтишида сабабчилардан бирига айланмоқчиман. Мен ўзимни миланлик мухлис каби ҳис қилаётганимни айтмоқчиман. Ушбу клубга жуда боғлиқман. Бу нафақат молиявий муаммо, балки ҳаётимдаги энг катта масала. Болалигимдан футболга мухлисман, бу спорт турини жуда яхши кўраман ва «Милан» мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу клуб мен иштирок этмоқчи бўлган тарих, маданият ва анъаналарни намойиш этади.

Янги стадион ҳақида: - АҚШ ва Англияда стадионлар замонавий спорт турлари таянчидир. Келажак ҳақида шундай ўйлашингиз керак. Мухлислар мағрурланишлари учун бир клубга лойиқдирлар. «Милан»дек жамоа учун янги ва замонавий стадион ҳаётий зарурат ҳисобланади. Мақсадимиз - «Милан» ва шаҳар учун фахрланадиган стадион қуриш.

Скудетто ҳақида: - Биз саёҳатнинг бошида турибмиз. Лойиҳамиз узоқ муддатга мўлжалланган ва фақат ушбу мавсумда амал қилмайди. Ҳар биримиз хатоларга йўл қўямиз ва келажакда бундай хатоларни такрорлашдан суғурта қилинмаганмиз. Аммо ваъда беришим мумкинки, клуб учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Менинг орзуим бор, орзулар эса фақат меҳнат билан амалга оширилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz