Қайднома

Қидирув

Виллаш-Боашга қулоқ тутинг...

Виллаш-Боашга қулоқ тутинг...

  22.02.2021 09:29
  0
  303
Виллаш-Боашга қулоқ тутинг...

Европа Чемпионлар Лигасида ношуд бўлиш учун аввало, турнирга чиқиш керак - бу яқинда «Марсель» раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилган португалиялик мураббий Андре Виллаш-Боашнинг фалсафага йўғрилган луқмаларидан бири, холос. У вақтида бу клубни камбағалликда айблаган, ҳамкасблари билан жанжаллашган, ҳаттоки, аёл ҳакамга ташланган... «Марсел»дан кетишига клубнинг трансферлар сиёсатини ёқтирмагани сабаб бўлди. Аниқроғи, жамоа томонидан «Селтик» ярим ҳимоячиси Оливье Нтчамнинг сотиб олингани унга маъқул тушгани йўқ. sport24.ru сайти эса «Темирни қизиғида босиб», Андре Виллаш-Боашнинг турли вақтларга мансуб антиқа луқмаларидан тўплам ясади.

«Марсел»дан кетиши юзасидан:«Истеъфога чиқишни лозим топдим, чунки клубнинг спорт сиёсатига қўшилмайман. «Марсел»дан ҳеч нима талаб қилмайман, товон пули ҳам керак эмас».

ЧЛдаги омадсизлик юзасидан: «Европа ЧЛда ношуд бўлиш учун аввало, турнирга чиқиш керак. Биз бу ишни уддаладик ва энди ношудмиз».

Клубнинг молиявий имкония­ти юзасидан. «Манчестер Сити» — бу «Манчестер Сити». У миллиард­лаб маблағ сарфлайди, яхши ўйнайди, мураббийи - доимо тўп назоратини таъминлайдиган феномен. «Марсел»да эса афсуски, Гвардиолани олиб келиш учун пули йўқ. Фақат AVB ва унинг тактикаси бор».

«ПСЖ»нинг Франция суперкубогидаги ғалабаси юзасидан: «Биз учун энг катта шараф шуки, парижликлар жамоамизни енгиб, буни худди ЧЛда ғалаба қозонишгандек нишонлашди».

«ПСЖ»нинг собиқ бош мураббийи Томас Тухель билан ўйин пайти жанжаллашгани юзасидан: «Ўйин чоғидаги оддий ҳақорат — «Сен ношудсан», «Йўқ, ўзинг ношудсан». Тухель менга шу омадим билан лотерея ўйинида қатнашишимни тавсия қилди. Шунда ундан сўрадим: «Тўхта, «Аталанта» билан ўйиндан олдин ўзинг лотерея олдингми»? Бу савол адолатли эди, тўғри, Томасга ҳурматим баланд, айниқса, ишини юксак баҳолайман».

Аёл ҳакам иши юзасидан: «Бу ҳаттоки, пенальти ҳам эмас. Кечирасизу, савиянгиз зарур даражага мос эмас экан».

Марсело Бьелсанинг ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар қаторига киритилгани юзасидан: «Тухелнинг энг кучли 5 нафар мураббий рўйхатидан четда қолгани - бу можаро. ФИФА ухлаяпти. Бьелса? Унга қандайдир фахрий мукофот бериш керакдир, бироқ жаҳоннинг 2020 йилдаги энг кучли 5 нафар мураббийидан бири эканлиги ғалати. Қаранг, у Чемпионшипда ғалаба қозонган бўлса, Тухель 4та соврин ютди, қўшимчасига жамоасини ЧЛ финалига олиб чиқди».

Марҳум Диего Марадона хотирасини абадийлаштириш юзасидан: «Марадона ўлими ҳақидаги хабар - оғир зарба. ФИФА барча турнирлар ва барча жамоалар учун 10-рақамли футболкани музлатиб қўйиш хусусида қарор чиқаришини хоҳлардим. Бу - дон Дие­го хотирасини абадийлаштириш учун қўлимиздан келадиган энг осон иш».

А. АҲМЕДОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz