Қайднома

Қидирув

Куман: «ПСЖ»га ютқазганимизда ҳам бунчалик ҳафсалам пир бўлмаганди»

Куман: «ПСЖ»га ютқазганимизда ҳам бунчалик ҳафсалам пир бўлмаганди»

  23.02.2021 04:55
  0
  153
Куман: «ПСЖ»га ютқазганимизда ҳам бунчалик ҳафсалам пир бўлмаганди»

«Натижа ҳафсаламни пир қилди. Бундай ўйинларда албатта ғалаба қозонишимиз керак. Аммо биз буни уддалай олмадик. «Атлетико» бу турда мағлуб бўлганини инобатга олсак, «Барселона» пешқадамга яқинлашиб олиш учун ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

Сешанба куни «ПСЖ»га ютқазганимизда ҳам бунчалик ҳафсалам пир бўлмаганди. Икки очко йўқотишга ҳақимиз йўқ эди. Мен ўйинчиларни айблашни ёқтирмайман. Умуман олганда, ҳужум чизиғи вакиллари ўз ишларини уддалашди, яхшироқ ҳимояланашимиз керак. Ғалаба қозонишимиз шарт эди.

«Кадис» бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Шунинг учун иккинчи голни уришимиз қийин бўлди. Дарвозамизга белгиланган пенальтини таҳлил қилишим керак. У менга шубҳали туюлди.

Жамоа ушбу мавсумда қандайдир соврин қўлга киритиш имкониятига эга, ҳеч бир клуб ғалабани осонлик билан қўлга киритмаяпти. Аммо бугунгидек имкониятни қўлдан чиқариш керакмас. Пешқадам билан фарқни қисқартиришимиз керак бўлган вазиятда икки очко йўқотдик. Умуман олганда, «Кадис» бизни 5 очкодан маҳрум қилди. Бунга йўл қўйиб бўлмайди», – деди Куман Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz