Қайднома

Қидирув

«Реал» рахбарияти 200 миллион евролик фирибгарликда гумон қилинмоқда

«Реал» рахбарияти 200 миллион евролик фирибгарликда гумон қилинмоқда

  23.02.2021 02:02
  0
  137
«Реал»  рахбарияти 200 миллион евролик фирибгарликда гумон қилинмоқда

«Реал» раҳбарияти клубнинг имидж ҳуқуқларини сотишда фирибгарликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради Spiegel  Football Leaksнашрига асосланиб.

Манбага кўра, 2016 йилда «Реал» Американинг Providence инвестиция фонди билан клубнинг Интернетдаги имидж ҳуқуқларини сотиш бўйича музокараларни бошлаган. Кейинги йил томонлар тўрт йил муддатга 200 миллион еврога шартнома имзоладилар. Ушбу маблағ Мадриднинг «Сантиаго Бернабеу» уй стадионини реконструкция қилишга сарфланиши тахмин қилинган.

Кейинчалик, «Реал» Кайман оролларида жойлашган фонднинг иккита филиали билан шартнома тузгани маълум бўлди. Ушбу компаниялар 2017 йил бошида ташкил этилган ва капитали 20 минг еврони ташкил қилган, шунинг учун Мадрид клуби Испанияда солиқлардан қочишга уриниши мумкин. Қайд этилишича, «Реал Мадрид» ушбу битимни фирибгарлик деб ҳисобланиши мумкинлигини билган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz