Қайднома

Қидирув

“Реал”нинг тўрт етакчиси «Аталанта» га қарши ўйин қайдномасига киритилмади

“Реал”нинг тўрт етакчиси «Аталанта» га қарши ўйин қайдномасига киритилмади

  22.02.2021 22:40
  0
  127
“Реал”нинг тўрт етакчиси «Аталанта» га қарши ўйин қайдномасига киритилмади

Мадриднинг «Реал» клуби «Аталанта» билан Чемпионлар Лигаси 1/8 финал биринчи учрашуви учун қайдномасини эълон қилди.

19 нафар футболчи рўйхатига жароҳатларидан тикланаётган Серхио Рамос, Даниел Карвахал, Марсело, Эдер Милитао, Феде Валверде ва Эден Азар киритилмаган. Ҳужумчи Карим Бензема бу учрашувда ҳам «Реал» га ёрдам бермайди. Аввалроқ 33 ёшли футболчи бугун жамоанинг машғулотларини ўтказиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

«Реал Мадрид»нинг «Аталанта» га қарши ўйин қайдномаси билан танишинг: Куртуа, Лунин, Альтубе, Варан, Начо, Менди, Чуст, Мигел, Кроос, Модрич, Каземиро, Иско, Аррибас, Бланко, Асенсио, Лукас Васкес, Винициус, Мариано Диаз, Уго Дуро.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси 1/8 финал баҳслари доирасидан ўрин олган «Аталанта» - «Реал» учрашуви 24 февраль куни Бергамо (Италия) шаҳридаги «Атлети Адзурри» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz