Қайднома

Қидирув

Иммобиле: “Мен Левандовски ва Роналду сингари футболчилар билан курашишни яхши кўраман”

Иммобиле: “Мен Левандовски ва Роналду сингари футболчилар билан курашишни яхши кўраман”

  22.02.2021 23:30
  0
  95
Иммобиле: “Мен Левандовски ва Роналду сингари футболчилар билан курашишни яхши кўраман”

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида дуч келадиган «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскийга бўлган муносабат ҳақида гапирди.

«Менга унинг кўпроқ нимаси ёқади? У ҳеч қачон ўзидан қаноатланмайди. Ҳар йили у ўзини яхшилашга интилади, гарчи у аллақачон ажойиб даражага етган бўлсада. Заиф нуқталарсиз ҳужумчи. Энди у дунёдаги энг яхши тўққизталикдадир, шунинг учун биз жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Олтин бутса учун курашда уни мағлуб этиш ақлдан озиш даражасида ажойиб эди. У ва Криштиану Роналду каби футболчилар билан жанглар менга катта завқ бағишлайди», - дея Иммобиленинг сўзларини келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Лацио» ва «Бавария» ўртасидаги биринчи ўйин эртага, 23 февраль куни Римдаги «Олимпико» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. Жавоб учрашуви 17 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz