Қайднома

Қидирув

Евгений Валицкийга эҳтиром

Евгений Валицкийга эҳтиром

  23.02.2021 07:42
  0
  251
Евгений Валицкийга эҳтиром

15 январь куни мамлакатимиз футбол жамоатчилиги мураббий Евгений  Борисович Валицкийнинг туғилган кунини нишонлади. Ўзбекистон футболининг чин жонкуяри 92 ёшини қаршилади. Шу муносабат билан «Пахтакор» клубида мураббий шарафига тантанали маросим ўтказилди.

Тантанали тадбирда «Пахтакор»бош директори Дмитрий Адисман жамоада турли йилларда 10 мавсумдан ортиқ ишлаган мураббийни қизғин табриклаб, унга эсдалик совғаси топширди. Валицкий фаолияти давомида Ўзбекистоннинг турли жамоаларида мураббий сифатида сезиларли ютуқларга эришган, кўплаб шогирдларни тарбиялаган. Улар ҳозирда жамоаларни мустақил равишда бошқаришмоқда.

Кечада Евгений Борисович Ўзбекистон футболи Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, Спорт фахрийлари кенгаши аъзоси, таниқли спортчи Александр Коробейниковдан ҳам қутловлар қабул қилди. Коробейников жумладан, Валицкийга тилакларини шеър шаклида изҳор қилди. Шунингдек, футбол фахрийлари - Аҳрол Иноятов, Вячеслав Солохо, Беньямин Муратов ҳам сўзга чиқиб, Евгений Борисовичга мустаҳкам саломатлик тилашди, ўзи ҳақида алоҳида китоб нашрдан чиққани билан табриклашди. Тадбир иштирокчилари албатта, Евгений Валицкийнинг узоқ йиллик мураббийлик фаолиятини эътироф этиб, унга миллионлаб мухлислар ва шогирдлари номидан миннатдорчилик билдиришди.  

«ИнтерФутбол» газетаси ҳам бироз кеч бўлсада, устоз мураббийни қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва хотиржамлик тилайди.                                                              


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz