Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду: “Давом этамиз, йигитлар”!

Криштиану Роналду: “Давом этамиз, йигитлар”!

  23.02.2021 10:00
  0
  240
Криштиану Роналду: “Давом этамиз, йигитлар”!

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Кротоне»га қарши кечган Италия чемпионатининг 23-тур учрашувидаги ғалабага муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, Учрашув Туриндаги «Альянс-Ювентус» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 3: 0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Португалиялик форвард ушбу учрашувда дубл қайд этди.

“Муҳим ғалаба! Ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман! Давом этамиз, йигитлар”! - деб ёзди Роналду ўзининг Инстаграм саҳифасида.

Маълумот учун, Туриннинг “Ювентус” клуби мазкур ғалабадан кейин очколари сонини 45 тага етказиб, Италия А Сериясининг 2020/2021 йилги мавсум турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. “Кротоне” эса  (12) - охирги, 20-ўринда бормоқда. Мусобақа етакчиси Миланнинг “Интер” клубида 53 очко мавжуд.

Италия чемпионатининг навбатдаги турида “Ювентус” ”Верона” билан, “Кротоне” эса “Каляри" билан ўйин ўтказади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz