Қайднома

Қидирув

Симеоне: “«Челси» Тухел бошчилигида анча ўзгарди”

Симеоне: “«Челси» Тухел бошчилигида анча ўзгарди”

  23.02.2021 12:55
  0
  102
Симеоне: “«Челси» Тухел бошчилигида анча ўзгарди”

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинидан олдин бўлажак рақиб «Челси» ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Томас Тухел бошчилигида «Челси» жуда ўзгарган, унинг жамоаси жуда яхши ўйнамоқда. Бу ажойиб ўйинчиларга эга кучли жамоа, клубга яхши маблағ киритилган. Масалан, «Челси» нинг учта дарвозабонининг савияси жамоанинг имкониятларидан далолат беради ва уларнинг ҳужумчилари Европанинг исталган жамоасида ўйнашлари мумкин эди.

Биз ажойиб ўйинчиларга эга кучли рақибларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Улар бизнинг нимани ўйлаётганимизни билишади, аммо биз ўзгармаймиз», - дея Симеоненинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал «Атлетико» - «Челси» ўртасидаги биринчи учрашув эртага, 23 февраль куни Бухарестда (Руминия) бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. Жавоб учрашуви 17 март куни Лондонда (Англия) бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz