Қайднома

Қидирув

“Салоҳ – Африкалик Месси”...

“Салоҳ – Африкалик Месси”...

  24.02.2021 04:40
  0
  149
“Салоҳ – Африкалик Месси”...

Футбол оламининг етук намояндалари фикрларини тинглаш ҳамиша қизиқ бўлган. Ўтган ҳафта давомида шундай шахслар томонидан турли гап-сўзлар янгради. Уларнинг ичида сизга маъқул келадиганлари топилишига шубҳа йўқ.

Пеп Гвардиола («Бавария»нинг клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлганидан кейин): - Биз жуда фахрланамиз, мен жуда фахрланаман, барчани, айниқса, Ханси (Флик)ни, футболчиларни ва ёрдамчи ходимларни ушбу ажойиб ғалаба билан табриклайман. Аммо Хансига айтмоқчиманки, кетма-кет олтита унвонни ютган иккинчи жамоасиз! Сиздан олдин яна бир жамоа бор эди, албатта, «Барселона»... шундай экан, мен Месси ва компанияга қўнғироқ қиламан, еттинчи унвон учун ўйнай оламизми? Қачон ва қаердалигини айтинг ва биз у ерда бўламиз!

Рэйчел Браун-Финнис (Исландиядаги ўйин ҳақида): - Оролда атиги 5000 киши яшарди. Мен у ерга учдим. Ажойиб эди! Биринчи машғулотимда ўтли вулқонга чиқдик. Бизга чўққида бир-икки дақиқадан кўп вақт турмаслигимизни айтишди, чунки оёқларимиз ости жуда иссиқ эди. Мен эса «Яхши...» дедим. Тепаликка чиқдик ва у ер ҳақиқатан ҳам жуда иссиқ эди. Машғулотимиз шундан иборат эдики, юқорига кўтарилганимизда, улар ўтли вулқонга слалом таёқчаларини қўйишди. Тепага чиқдик ва улар: «Яхши, бошлаймиз, ҳимоячилар пастга слалом услубида тушишади, дарвозабонлар эса слалом услубида шўнғишади», дейишди. Шунда ўйлаб қолдим: «Бундан яхши нима бўлиши мумкин?» Бу жуда ғаройиб эди. Кунига 22 соат ёруғлик... Ярим тунда имконият борлиги учун ҳам биз гольф ўйнадик.

Пиа Сундхаге (Хеге Риисе ҳақида): - Дунёнинг энг яхши ўйинчиларига сабоқ бера олишингизга амин эмасман. Биз шунчаки, жамоани бирлаштирамиз ва диққатимизни айрим жиҳатларга қаратамиз. Дастлаб футболчи, сўнгра мураббий сифатида унинг майдонни қандай кўра олиши, ўйинларга кўрсатган таъсири катта таассурот қолдирди.

Борел Мукоко(Дортмунд «Боруссия»си аъзоси Юссуфа Мукоконинг укаси): - Юссуфа ҳар доим Лионель Мессини яхши кўрарди. Шунингдек, биз тез-тез Европанинг етакчи лигалари ёки Чемпионлар Лигаси ўйинларини бирга кузатардик. Бу ҳар доим жуда яхши эди. Африкада одамлар камдан-кам ҳолларда уйда телевизор олдида ёлғиз ўтириб, футбол кўришади. Аксарият кишилар барга бориб, биргаликда томоша қилишади. Баъзан Чемпионлар Лигасининг энг яхши ўйинларини кўриш учун юзлаб мухлислар йиғилади. Барда бирор нима буюртма қилишингиз шарт эмас, шунчаки ўтириб, ўйинни томоша қилишингиз мумкин. Гол урилган пайт кўпчилик ақлдан озади ва қўллаб-қувватлаётган клублари учун хурсанд бўлишади.

Эден Азар(Premier Sports Network): - Болалигимда асосан Франция терма жамоасини кузатганман. Мен учун кумир вазифасини ўтаган футболчилар Зайниддин Зидан ва Тьерри Анри эди. Шунингдек, «Челси» билан муносабатларим туфайли буни тан олишим қийин, аммо ўша пайт менга «Арсенал» жуда ёқарди. Уларда Робер Пирес, (Сильвен) Вилтор ва (Патрик) Виейра каби футболчилари бор эди. Шунинг учун мен асосан француз футболчиларига эргашдим.

Жанни Инфантино (ФИФА президенти): - Эдина ва унинг ёрдамчилари жуда яхши ишлашди. Улар лойиқ бўлганликлари учун ҳам шу ердалар. Пьерлуижи Коллина ва унинг жамоаси кимнидир бу ерга олиб келдими, демак улар бунга муносиб. Биз, албатта, кўпроқ аёллар ҳакам сифатида ишлашлари учун тўсиқларни бузмоқчимиз, олиб ташламоқчимиз. Чунки бу ҳаракат муҳим хабарни дунёга кўрсатади ва юборади. Мен эса буни шу ерда уддалай олганимиздан жуда фахрланаман ва хурсандман.

Кейси Стоуни (The Guardian): - Менимча, ҳукумат ва ҳокимият тепасида турганлар ушбу ижтимоий медиа платформаларини бошқариш учун кўпроқ ишлашлари керак ва биз туришимиз, гапиришимиз ҳамда бунинг содир бўлишини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатга келтиришимиз лозим. Ҳар қандай камситиш шакли мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Менга жирканч эканлигимни ва аслида туғилмаслигим кераклигини айтишди. Улар менга бошқа одамни севишим сабабли почта орқа-ли унчалик яхши бўлмаган хабарларни юборишди.

Карл-Хайнц Румменигге: - Менимча, Муҳаммад Салоҳ - африкалик Месси ва у албатта, дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнаш маҳоратига эга. Унинг эришган натижаларини Месси ва Роналдунинг «Барселона» ҳамда «Реал» билан бажарган ишларига таққослаш мумкин».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz