Қайднома

Қидирув

Фердинанд: «Лингард «Манчестер Юнайтед» саҳифасини ёпиши керак»

Фердинанд: «Лингард «Манчестер Юнайтед» саҳифасини ёпиши керак»

  23.02.2021 23:38
  0
  95
Фердинанд: «Лингард «Манчестер Юнайтед» саҳифасини ёпиши керак»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанднинг фикрича, ярим ҳимоячи Жесси Лингард «МЮ»га қайтмай «Вест Хэм»да қолиши керак. Маълумки, футболчи айни пайтда лондонликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда.

«Менимча Жесси «Манчестер Юнайтед» саҳифасини ёпиши керак. Чунки у кўп йиллардан бери жамоанинг бир бўлаги бўлмай қолган. Энди унинг юзидаги табассум, ўйини ва ўзига бўлган ишончини кўринг.

Унинг кўзлари худди икки йил олдингидек чақанамоқда. Наҳотки яна захира ўйинчиси бўлиш учун «МЮ»га қайтса?»,-деди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, Лингард «Вест Хэм» сафида тўртта ўйин ўтказиб 3та гол урди ва бир голга ассистентлик қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz