Қайднома

Қидирув

Суарес: “Куман «Барселона» ни тарк этиш қароримдан мамнунлигини айтган”

Суарес: “Куман «Барселона» ни тарк этиш қароримдан мамнунлигини айтган”

  23.02.2021 15:13
  0
  247
Суарес: “Куман «Барселона» ни тарк этиш қароримдан мамнунлигини айтган”

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Луис Суарес «Барселона»даги собиқ жамоадоши Лионел Месси ва Каталония бош мураббийи Роналд Куман билан муносабатлари ҳақида гапирди.

«Албатта мен Мессини соғинаман. Лео нафақат ажойиб ўйинчи, балки мен соғинадиган дўстим ҳам. Бизнинг кундалик суҳбатларимиз нафақат футбол,   балки ҳаёт ҳақида ҳам эди. Болаларимиз яхши келишиб кетишганди, улар ҳам бир-бирларини соғинишди. Аммо барчамиз ўзгаришлар юз бериши кераклигини ва уларга тайёр бўлишимиз кераклигини билардик.

Мени ким кўпроқ соғинади - Лионелми ёки «Барселона»? Менимча бу саволни Мессидан сўраган маъқул. Ҳар ҳолда, Куман мени соғинмайди, чунки у клубни тарк этиш қароримдан мамнунлигини айтди. Балки Лионел ҳар куни дўстини соғинар», - дея Суареснинг сўзларини келтирган France Football.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz