Қайднома

Қидирув

“Локомотив” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учун фойдали таом юборди

“Локомотив” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учун фойдали таом юборди

  23.02.2021 21:10
  0
  366
“Локомотив” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учун фойдали таом юборди

Ўзбекистон Миллий Терма Жамоаси ҳамда "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриев “Локомтив”нинг потугалиялик бош мураббийи Микаэль Секейра футболчиларнинг соғлиги ва улар учун фойдали таомларга катта эътибор қаратишини кўп бор таъкидалади. Бу мураббий бугун ўз хамкасби “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга ҳам соғлиги учун  фойдали таом илинди. Бу хақда Аброр Пирриев ўз телеграм каналида айтиб ўтди.

“Эртанги кунга режалаштирилган "marko & mini football" баҳси олдидан бугун кечки томон МТЖ нинг кичик машғулоти тугагач, бир гуруҳимиз "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевдан хабар олиш мақсадида куни кеча тизза бўғинида (шогирди Азиз Ғаниевда кутилаётган) жарроҳлик амалиётини ўтказган мураббий ётган клиникага бордик.

"Худого шукур ҳаммаси яхши ўтди, 3-4 кунда уйга қайтаман" - одатий табассум ила деди Рўзиқул ака. Бироз суҳбатлашдик, сўнгра португалиялик бош мураббийимиз номидан у бериб юборган ловия шўрвани қолдириб, мураббийни кўп уринтирмаслик учун, тезроқ соғайишларини тилаб хайрлашдик.

“Насаф” устозининг тезроқ оёққа туриб, жамоага бош бўлиб юришларига тилакдошмиз”, - деди шифокор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz