Қайднома

Қидирув

«Тоттенхем» Жозе Моуриньонинг ўрнига асосий номзодни танлади

«Тоттенхем» Жозе Моуриньонинг ўрнига асосий номзодни танлади

  23.02.2021 22:33
  0
  238
«Тоттенхем» Жозе Моуриньонинг ўрнига асосий номзодни танлади

«Тоттенхем» Жозе Моуриньони истеъфога чиқарган тақдирда клуб бош мураббийлигига асосий номзод ким бўлиши маълум қилинди.

The Telegraph хабарига кўра, «шпорлар»нинг асосий нишони сифатида «РБ Лейпциг» устози Юлиан Нагелсманн танлаган.

Қайд этилишича, Лондон клуби яқин 12 кун ичида жамоанинг ишларини кузатиб боришни ният қилган. Ушбу даврда «Тоттенхем» тўртта ўйин ўтказади. Агар натижалар ачинарли бўлса, раҳбарият мавсум охирида Моуриньо билан хайрлашишга қарор қилиши мумкин.

Олдинроқ  «Тоттенхем»  клуб бош мураббийлигига «Лестер Сити» устози Брендан Рожерсни тайинлашни ўйлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, «тулкилар» ўз мураббийларини фақатгина юқори товон пули эвазига қўйиб юборишлари мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz