Қайднома

Қидирув

“Бавария” деярли чорак финалда...

“Бавария” деярли чорак финалда...

  24.02.2021 03:20
  0
  105
“Бавария” деярли чорак финалда...

Римга сафар уюштирган турнирнинг амалдаги ғолиби Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси “Лацио”га ҳеч қандай имконият қолдирмади – 1:4! Бу билан германияликлар мусобақанинг навбатдаги босқич масаласини деярли нақд қилишди. Ўйиннинг тўққизинчи дақиқасида рақиб футболчиси Матео Мусаккьонинг римликлар дарвозабони Хосе Рейнага ноаниқ узатмасидан унумли фойдаланган Левандовски ўз голи билан учрашувдаги ҳисобни очди. Ўз навбатида бу гол полякнинг ЕЧЛда киритган 72-голи сифатида қайд этилди ва ушбу кўрсатгич билан у “Реал“ хамда “Шальке“ жамоалари собиқ футболчиси Раулни ортда қолдириб Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган учунчи футболчига айланди. Бу борада Левандовски 134та гол урган Роналду ҳамда 119та гол урган Мессидан ортда қолмоқда.

Иккинчи ўйин барчага маълум сабабга кўра нейтрал майдон Бухарестнинг “Национал” стадионида Мадриднинг “Атлетико” ва Лондоннинг “Челси” клублари ўртасида ўтказилди. Мазкур баҳсда ҳар икки жамоа эҳтиёткорликни биринчи планга чиқаришди. Натижада меҳмонлар ҳужумчиси Оливье Жирунинг қайчи услубида киритган суперголи ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу ерда ҳали кураш давом этади, албатта.

 

ЛАЦИО – БАВАРИЯ – 1:4 (0:3)

Голлар: Корреа (49) – Левандовски (9), Мусиала (24), Сане (42), Ачерби (47-авт.).

Лацио: Рейна, Ачерби, Мусаккьо (Лулич, 31), Габаррон (Худт, 53), Лаццари, Лейва (Эскаланте, 53), Марушич, Луис Альберто (Акпа-Акпо, 81), Милинкович-Савич (Катальди, 81), Корреа, Иммобиле.

Бавария: Нойер, Зюле, Алаба, Боатенг, Дэвис, Киммих, Мусиала (Шупо-Мотинг, 90), Сане (Сарр, 90), Горетцка (Хави Мартинес, 63), Коман (Люка Эрнандес, 75), Левандовски.

Огоҳлантиришлар:Луис Альберто (28), Лейва (51), Корреа (57), Марушич (65), Эскаланте (69), Киммих (72), Коман (75).

 

АТЛЕТИКО – ЧЕЛСИ – 0:1 (0:0)

Гол: Жиру (68).

Атлетико: Облак, Фелипе, Савич, Эрмосо (Витоло, 84), Коке, Лемар, Сауль (Торрейра, 82), Корреа (Дембеле, 82), Льоренте, Жоау Феликс (Лоди, 82), Суарес.

Челси: Менди, Рюдигер, Аспиликуэта, Кристенсен, Алонсо, Ковачич (Зиеш, 74), Жоржиньо, Маунт (Канте, 74), Хадсон-Одои (Джеймс, 80), Вернер (Пулишич, 87), Жиру (Хавертц, 87).

Огоҳлантиришлар: Маунт (1), Льоренте (63), Жоржиньо (64), Лемар (90).

 

Бугун:

01:00. АТАЛАНТА – РЕАЛ М.

01:00. БОРУССИЯ М. – МАНЧЕСТЕР СИТИ.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz