Қайднома

Қидирув

Даврон Файзиев: “Миш-мишлар асоссиз. Мен “Бухоро”даман”

Даврон Файзиев: “Миш-мишлар асоссиз. Мен “Бухоро”даман”

  24.02.2021 17:55
  0
  278
Даврон Файзиев: “Миш-мишлар асоссиз. Мен “Бухоро”даман”

Бугун “Бухоро” бош мураббийи Даврон Файзиев билан жамоа атрофида бўлиб турган турли хил гап сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида мураббийнинг ўзидан саволларга жавоб олдик.

“Бухоро”нинг навбатдаги йиғинида иштирок эта олмаганингиз, жамоа мухлислари орасида турли хил миш-мишлар урчишига сабаб бўлди. Бунга ойдинлик киритсангиз?

- Қисқача гапимни мухтасар қилиб айтсам, менда жамоани тарк этиш нияти бўлмаган, раҳбарият билан яхши алоқадаман. Мана шу вақтлар ичида оилавий муаммолар бўлиб ўтди, яъни онамни салгина мазалари бўлмай қолди, бу орада биласиз яқинда ПРО лицензияси ўқув-курсларининг охирги якуний босқичи бўлиб ўтади, насиб қилса 15 мартга қадар ўқишим  ҳам якунланади. Пандемия сабабли ўқиш муддати ҳам чўзилиб кетган эди.  Шу сабаблар билан уйда озгина ушланиб қолдим. Бу ҳақда клуб раҳбариятидан 3-4 кунга рухсат сўраган эдим.

Бу орада Анвар Бердиев клубда Даврон Файзиев ўрнига бош мураббий бўлибти деган миш-мишлар чиқиб кетди, бу бўлмаган гап! Мухлислардан бир нарсани илтимос қилардим, ҳар хил  асосланмаган хабарларга ишонишмасин, ёрдамчи мураббий лавозимига Анвар Бердиев вариантини ўзимиз, клуб раҳбарияти билан келишиб бир тўхтамга келган эдик. Анварни номзодини ёрдамчи сифатида ўзим танлаб олганман. Қанақадир тушунмовчилик сабабми билмайман, айрим интернет нашрларда нотўғри маълумот кетиб қолиб, бу мухлислар орасида шубҳа ва гумонларни урчитган.

Мен яна бир бор жамоамиз мухлисларидан босиқлик билан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўрардим, уларга ҳурматим чексиз.

«Истиқлол» клубига ўз ташакуримни билдираман, Бердиев ва Лебедев номзодларини бизга ёрдамга келишларига тўсқинлик қилмаганлари учун. Биз ҳаммамиз бу ерга «Бухоро» жамоасини суперлигага қайтариш учун енг шимариб ишга киришганмиз. Сухроб Қобилов ва Мирислом Ҳасановлар ҳам биз билан бирга ўз вазифаларини, мана шу клубда давом эттиришади. Улар клубнинг келажакдаги мураббийлари ҳисобланишади, ким келишидан қатъий назар улар жамоада қолишади. Биз катта бир аҳил оила бўлиб, мақсад сари интиляпмиз.

- Нега, айнан Анвар Бердиев номзодига тўхталдингиз?

- Анвар Бердиевни танлашимиздан мақсад, ҳужум чизиғимизда вазиятлар жуда кўп яратиляпти, лекин ундан фойдаланиш коеффисиенти жуда пас. Биласиз, Анвар ўз вақтида мамлакатимиздаги иқтидорли ҳужумчилардан бири эди, у менга хужумчиларни танлашда ёрдам беради, қолаверса уларни малакасини ошириб боради.

- Сиз билан суҳбатни айни дамда Бухоро шаҳрида олиб боряпмиз...

- Сизни тушундим! Айни пайтда Бухородаман, мен хеч қаерга кетганим йўқ, кетиш ниятим ҳам бўлмаган. Фақат айрим бир  оммавий матбуот нашрларнинг шошқалоқлиги билан нотоғри хабарлар чиқиб кетган холос. Мен бу ерда хеч қандай муаммо кўрмаяпман. Насиб қилса биз ҳаммамиз бир аҳил оила бўлиб, бир мақсад сари интилиб ҳаракат қиламиз.


Манба: "Бухоро" матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz