Қайднома

Қидирув

Функционерлар: Клуб хўжайини – актёр

Функционерлар: Клуб хўжайини – актёр

  25.02.2021 01:10
  0
  137
Функционерлар: Клуб хўжайини – актёр

10 февраль оқшомида «Рексхэм» Миллий лига - Англиянинг бешинчи дивизионининг яна бир ўйинида ўз майдонида «Олтринхэм»ни мағлуб этди. Ушбу муваффақият Уэльс клубига жадвалда 7-ўринга кўтарилиш имкониятини берди.

Аммо оқшомнинг асосий воқеа-си ўйин тугаганидан сўнг содир бўлди. Голливуд юлдузлари Ра­йан Рейнольдс ва Роб Макэлхенни «Рексхэм»нинг янги эгалари сифатида расман таништирилди.

Рейнольдс - «Дедпул» фильми юлдузи, мазкур картина учун 2017 йилда «Олтин глобус» номинациясини олган. 44 ёшли канадалик, шунингдек, «Дафн этилган тирик», «Таклиф», «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» ва «Х-Мэн» франчайзасидаги асарлари билан танилган. 43 ёшли Макэлхенни эса шоумэн ва «Филадельфияда ҳамиша қуёшли» сериали бош ролларидан бирининг ижрочиси сифатида танилган.

Бу жуфтлик илгари мухлислар томонидан ташкил этилган махсус фонд - Wrexham Supporters Trust (WST)га тегишли бўлган Wrexham акцияларининг 100 фоизини ўз назоратларига олишганди. Умуман олганда, бу Буюк Британия учун жуда кам учрайдиган ҳолат - аксарият клубларнинг хусусий эгалари бор ёки уларнинг ортида йирик компания-лар туради. Ушбу бошқарув шакли «Рексхэм»да 2011 йилдан бери мавжуд бўлиб, WST ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасди, аммо Рейнольдс ва Макэлхенни томонидан бўлган таклиф жуда жозибали бўлиб чиқди.

Битим доирасида актёрлар аллақачон «Рексхэм»га икки миллион фунт сармоя киритишган - бу келишув шартларидан бири эди. Пул биринчи навбатда асосий жамоага тушади, аммо бир қисми аёллар жамоаси, стадионни реконструкция қилиш ва жамоатчилик билан ишлашга сарфланади.

Рейнольдс ва Макэлхенни ўз маблағларини «Рексхэм»га сармоя сифатида киритишга ва уларнинг машҳурлиги ҳамда маркетинг воситаларидан лойиҳани ривожлантириш учун ҳар томонлама фойдаланишга ваъда беришди. Бундан ташқари, клуб тарихидаги янги давр ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш режалаштирилган.

«Биз барчасини суратга оламиз. «Манчестер Юнайтед»дагилар ўзлари ҳақида қандай фикрда бўлишса, биз ҳам «Рексхэм» ҳақида худди шундай ўйлашимиз керак», - деди Макэлхенни.

«Барча мухлисларни янги эгаларимизни, клубимизни ва жамоамизни қўллаб-қувватлашда бирлашишга чақирамиз, чунки улар «Рексхэм»ни биз орзу қилган чўққиларга кўтаришга интилишмоқда», - дейилади WST баёнотида.

Аммо бошланишига Англиянинг тўртинчи кучли дивизиони - Лига 2га қайтиш вазифаси бажарилса яхши бўларди. «Рексхэм» ушбу лигадан 2008 йили тушиб кетган ва шу вақтдан бошлаб Миллий лигага йўл олганди. Шу билан бирга, 1864 йилда ташкил этилган «Рексхэм» дунёдаги энг қадимий учинчи профессионал клуб, Уэльс-да эса энг қадимий клуб ҳисобланади.

Буларнинг барчаси Рейнольдс ва Макэлхеннига нима учун керак? Улар битим тугаганидан сўнг дарҳол ўзларининг «Твиттер»даги аккаунтларида номларини ўзгартириб, Раян ва Роб исмлари бошига W ҳарфини қўшиб қўйишди.

Бундай услуб ҳозир урфга кирган. Масалан, «Оффиc» сериали юлдузи Минди Кэлинг Уэльснинг бошқа бир жамоаси «Суонси»нинг улушини сотиб олди. Натали Портман эса ўзининг аёллар жамоасини - «Ангел Сити»ни тузди. Рейнольдснинг ўзи ҳазиллашди, у саккиз йилдан бери «Рексхэм»ни сотиб олиш ғоясини илгари сурган - чунки у шаҳар аҳолиси томонидан «Твиттер»даги постлардан бирида эслаб ўтилган.

«Бизнинг мақсадимиз - клубни ривожлантириш, уни юқори футбол лигасига қайтариш, ташриф буюрувчилар сонини ошириш ва стадионни яхшилаш, шу билан бирга, «Рексхэм» жамоатчилигига ижобий таъсир кўрсатишдан иборат», - деди Рейнольдс ноябрда, битим бошланганда.

Мухлисларнинг умумий кайфияти ижобий, аммо ҳамма ҳам бўлаётган воқеалардан мамнун эмас.

«Ростини айтсам, шунчаки кутаман ва кўраман. Мен ҳали нишонламоқчи эмасман. Бизни пул ишлаб чиқарувчи восита ва бошқа медиа-стратегиялар сифатида клубдан кўра актёрларнинг шахсий мартабасини оширадиган восита сифатида ишлатишимиз мумкинлигидан хавотирдаман», - дейди бутун умр «Рексхэм»га мухлислик қилиб келаётган ҳисобчи Майкл Жонс The Guardian нашрига.

У ҳақ бўлиши мумкин, аммо энди Уэльснинг камтарона клубига кўпроқ эътибор қаратилиши аниқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz