Қайднома

Қидирув

Қатар ва Австралия термалари Америка Кубоги—2020 мусобақасида иштирок этмайди...

Қатар ва Австралия термалари Америка Кубоги—2020 мусобақасида иштирок этмайди...

  25.02.2021 02:20
  0
  121
Қатар ва Австралия термалари Америка Кубоги—2020 мусобақасида иштирок этмайди...

Қатар ва Австралия терма жамоалари 2021 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Америка Кубогида қатнаша олмайди. Бу борада терма жамоалар Жанубий Америка футбол конфедерациясига расман маълум қилди.

Қатар ва Австралия коронавирус пандемияси сабаб чўзилиб кетган ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралашида иштирок этиши зарур. Бундан ташқари Қатар ёзда Европа Чемпионати саралаш босқичида ҳам қатнашади. Мазкур сабаблар туфайли ОФК минтақаси терма жамоалари Копа Америка мусобақасида иштирок этишдан бош тортган.

Аввалроқ ОФК минтақасидаги саралаш ўйинлари 3—15 июнь кунлари марказлашган тизимда бўлиб ўтишини маълум бўлганди.

Коронавирус пандемияси сабаб 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилган Америка Кубоги 11 июндан 11 июлга қадар Аргентина ва Колумбия майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Бразилия терма жамоаси ҳисобланади.
***

Копа Америка—2021

А гуруҳи

Аргентина  Боливия Уругвай Чили Парагвай

B гуруҳи

Колумбия Бразилия  Венесуэла Эквадор Перу


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz