Қайднома

Қидирув

“Тез ёрдам”га тез ёрдам

“Тез ёрдам”га тез ёрдам

  25.02.2021 06:36
  0
  253
“Тез ёрдам”га тез ёрдам

Португалияда футболчиларнинг «Тез ёрдам» машинасининг ўт олиши учун унинг жойидан силжитиб юборишларига тўғри келди. Шундоққина майдон марказида. Португалия кубоги биринчи ярим финал ўйини. «Брага» ва «Порту» ўртасидаги баҳс. Якуний ҳисоб - 1:1. Бунда ҳеч қандай ажабланарли томони йўқ. Фақат ўйиндаги бир ҳолат эсда қолди...

Иккинчи бўлимнинг ярмида «Брага» ҳимоячиси Давид Карму «Порту» вакили Луис Диаснинг қўпол ҳаракатидан кейин тиббий ёрдамга эжтиёж сезди. Ҳакам бу ҳолат учун қоидабузар футболчини майдондан четлатди, жабрдийда эса тиббий ёрдам олганидан кейин ҳам мус­тақил оёқ қўёлмади. Қисқаси, уни «Тез ёрдам» машинасида олиб чиқишга тўғри келди. Бироқ ҳайдовчи панд бердими ёки машина, ҳар ҳолда, у ўчиб қолди ва ўт олмади. Натижада «Брага» ва «Порту» футболчилари майдоннинг ўзида бир ёқадан бош чиқариб, машинанинг ўт олишига ёрдам беришди.

Айтганча, охирги ҳафта ичида «Порту» иштирокидаги 2та ўйинда «Тез ёрдам» машинасининг майдон бўйлаб «сайр» қилиши кузатилди. Аввалига, Португалия чемпионатидан ўрин олган «Белененсеш»га қарши баҳсда «аждаҳолар» ҳужумчиси Нану рақиб Станислав Крицюк билан тўқнашиб кетиб, ҳушини йўқотди. Ўшанда ўйин нақ 15 дақиқага тўхтаб қолган ва футболчи фақат «Тез ёрдам» машинасида ўзига келганди. Энди бу воқеа...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz