Қайднома

Қидирув

Ракурс: Кўча футболидаги 21та “олтин қоида”

Ракурс: Кўча футболидаги 21та “олтин қоида”

  25.02.2021 10:00
  0
  669
Ракурс: Кўча футболидаги 21та “олтин қоида”

Орамизда кўпчилик болалик пайтлари кўча чангитиб, дўстлар билан тўп тепган. Ўша пайтларни ҳозир эслаганда, беихтиёр юзимизда табассум пайдо бўлади. Албатта, кўча футболининг ўзига яраша қоидалари бор. Қуйидаги рўйхатда зикр этилган «олтин қоидалар»га эътибор қаратинг ва ёшлик дамларингизни яна бир бор эсга олинг.

1. Ҳеч қандай ҳакам бўлмайди

2. Тасаввур қилиб бўлмас ҳисоблар. Масалан - 25:46

3. Жамоадаги энг дўмбоқ ўйинчи дарвозага туради

4. Тўп эгаси ҳеч қачон дарвозага турмайди

5. Пенальти фақат ўйинчи ерга ётиб олиб сўкинишни бошлаганда ёки бақиргандагина белгиланади

6. Ўйин қоронғу тушгунча ёки тўп эгаси аразлаб уйига кетиб қолгунча давом этади

7. Дарвоза бўлиши шарт эмас, тош ёки сумка ҳам бўлаверади

8. Ҳамма ҳакамлик қилаверади. Бараварига «рука» деб бақирилса бўлди

9. Офсайдсиз ўйналади

10. Форма бўлиши шарт эмас

11. Тўпнинг аҳамияти йўқ. 1 сўм 35 тийинлик копток ёки тешик тўп ҳам бўлаверади

12. Ҳамма ўйнайди. Захира бўлмайди

13. Энг кўп бақирадиган - тўпнинг эгаси

14. Пенальтини тўп эгаси тепади

15. Тўп янги бўлса, қаттиқ тепишга рухсат йўқ

16. Бир жамоада ўйинчи кам бўлса, муаммо йўқ. Ҳам дарвозабон, ҳам ўйинчи қоидаси қўлланади

17. Ҳеч қачон ўйинчилар симуляция ишлатишмайди (атайлаб йиқилишмайди)

18. Қўшимча вақт охирги голгача

19. Ким тўпни узоққа тепса, ўзи олиб келади (тўп эгасидан бош­қалар)

20. Аут қачон тўп ариққа ёки қўшни уйига тушса белгиланади

21. Пенальтидан гол уролмаганни «халқ душмани» даражасида ёмон кўрилади.

Жобир АЛИХОН


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz