Қайднома

Қидирув

Максвелл: «ПСЖ» ғояси – энг зўрларни олиш ва бермаслик»

Максвелл: «ПСЖ» ғояси – энг зўрларни олиш ва бермаслик»

  25.02.2021 08:08
  0
  194
Максвелл: «ПСЖ» ғояси – энг зўрларни олиш ва бермаслик»

Фаолияти давомида 37та соврин (!) тўплаган Максвелл ўз рекорди бразилиялик бошқа футболчи томонидан янгиланганидан хурсанд. У FourFourTwo журналига берган интервьюсида бутун фаолият йўлини эслади: шахсий совринлари, Златан Ибрагимович билан дўстлиги, Лионель Мессининг ўйини, Дани Алвешнинг ҳазиллари ва ҳоказо...

- 2017 йили фаолиятингиз охирида 37-совринга эришиб, бу борада жаҳон рекордчисига айланган эдингиз...

- Ўзи фаолиятим давомида ушбу натижага ҳеч қачон жиддий қарамаганман. Тўғри, бутсаларни михга илгач, футболда нималарга эришганимни кўриш ёқимли бўлди, албатта. Буюк жамоаларнинг бир қисми сифатида ўйнаганим эса, шахсий коллекциямдаги совринлар сонидан муҳимроқдир. Зеро, катта жамоаларда энг кучли футболчилар билан ёнма-ён ўйнадим. Бундан чинакамига фахрланаман. Менимча, бутун фаолиятимда энг кучли клубларда иқтидори баланд йигитлар билан бирга ишлаганим эвазига шунча кўп соврин ютдим.

- Қайси совринларни алоҳида ажратиб кўрсатасиз?

- 2тасини - булар Европада қўлга киритилган дастлабки ва охирги совринлар. Биринчиси - дебют мавсумда «Аякс» сафида расмийлаштирилган чемпионлик унвони. Эсимда, Амстердамда бу ютуғимиз ўзгача нишонланганди. Ўшанда амбицияларга тўла ёш йигитча эдим. Еврофутболда бундан-да яхшироқ стартни ўйлаш ҳам нотўғри. Сўнгги соврин - Франция кубоги фаолиятимдаги охирги ўйинга тўғри келди. Шунинг учун бунисининг қадри ҳам баланд. «ПСЖ» сардори Тьяго Сильва кубокни биринчи бўлиб кўтаришимни хоҳлади. Қисқаси, футболдаги узоқ йўлни чиройли тарзда якунладим. Эҳ, хотираларим ҳақида соатлаб гапиришим мумкин...

- Чемпионклубларнингбирқисмибўлибгинақолмай, дунёмиқёсидаэнгкаттауниверсалмақомигаҳамэришдингиз...

- Бунга ишончим комил эмас, лекин менга барибир. Нега энди ортга қараб, ўзимга «Шунчашуҳратваэътирофгачинданҳам, муносибмидим?» қабилидасаволберишимкерак? Ахир қандайдир натижалар учун ўйнамаганман-ку. Ҳар доим чин профессионал бўлиб қолиш ва ўз клубларимда муносиб жой топишга уринганман. Муҳими, жамоадошларим, мураббийлар ва мухлислар мени яхши кўришарди. Шунинг ўзи етарли эмасми?

- «Одамови» ЗлатанИбрагимовичбиланқандайтарздаяқиндўсттутингансиз?

- Бу тақдир. Энг муҳими, ўзаро ҳурмат ва ҳамдардлик. Ибра фантастик инсон. «Аякс»да учрашганимизда, иккимиз ҳам жуда ёш эдик. Златан сафга қўшилган пайт клубда анча-мунча ўйнашга улгургандим. Қисқаси, у ёрдамимга муҳтож эди, бир неча ҳафта уйимда турди. Янги мамлакатга мослашиш жараёни ортидан дўстлигимиз бошланди. Кейин тақдир ўз сўзини айтди: яна бир неча клубда йўлларимиз ўзаро туташди. Умумий ҳисобда нақ 11 йил бирга тўп сурдик. Ишончим комил, дўстлигимиз ҳали давом этади. Ҳаттоки, фарзандларимиз ҳам ўзаро дўст тутинишган.

- ҲаЗлатанбилан 4таклубдабиргаўйнадингиз. Нима, усизнитаъқибқилдими?

- Шунчаки, ҳаётнинг ёқимли тасодифи. Аввалига «Аякс»да кўришдик. Кейин у «Ювентус»га ўтди, мен «Интер»га. «Кекса синьора» «В» сериясига бадарға қилингач, Златан Италиянинг йирик клублари нишонига тушди. Эсимда, «Интер» вакиллари унинг қандай йигит эканлиги, фазилатлари ҳақида сўрашганди. «Барселона» - фаолиятимиздаги энг катта тасодиф, менимча. Чунки «Интер»дан Ибрани қўйиб юборишини сира кутмагандим. Биламан, Златаннинг ўзи «Барса»да ўйнашни истаган. Умуман, ўша пайт бу клуб ҳар бир футболчининг орзуси эди. Ибрагимовичнинг «ПСЖ» сафидан жой олишида эса, менинг таъсирим ҳам бор. Ҳар ҳолда, унинг танловига жиддий тарзда аралашдим. Зеро, Златан Париж клуби лойиҳаси ҳақида ҳеч нарса билмасди, шунинг учун тегишли маълумотлар етказиш асносида унда ижобий фикр уйғотишга ҳаракат қилдим. Ибра «ПСЖ»да ўйнаган вақт кўпинча эрта тонгда қўнғироқ қилиб, нонуштага чақирарди ва кейин машғулотларга бирга борардик.

- Кўпчиликниўйлантирадигансавол: «Барса»даИбранингишларинегаюришмади?

- Аслида у истеъдодларга тўла жамоада ўз ўрнига эга эди. Старти ҳам чакки чиқмади - бошида голлар урди, аммо мавсумнинг иккинчи ярмида майдонда кам кўринди. Менимча, бир қатор тушунмовчиликлар унинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Хусусан, ЧЛ ярим финалида собиқ жамоамиз «Интер»га ютқаздик ва катта муаммолар бўй кўрсатди. Ҳозир ўша ўйинда нималар рўй берганини тушунтиришим қийин - бизда мислсиз умидсизлик юзага келганди. Ўша тунда Златан ва Хосеп Гвардиола ўртасида қандай можаро бошланганини билмайман, чунки ҳеч нарсани кўрмаган ва эшитмаганман. Аммо факт шуки, Пеп шу-шу Златанга етарли ўйин вақти бермади.

- Гвардиоланингайнанқайсижиҳатиўзигахос?

- Майдонда ўз ғоялари ва футболчилар вазифасини тушунтириш қобилияти. Бундан ҳамиша лол қолардим. У ҳаммасини тактика нуқтаи назаридан тўлиқ мувофиқлаштирарди. Бунда талабларини тушуниш осон эди, уларга кўникиш ҳам. Энг муҳими, қисқа вақт ичида бундай ҳаракатланиш футболчилар учун табиий ҳолга айланарди. Гвардиола ўйиндан кейин йигитлар билан офисда учрашишни хуш кўрарди. Яъни футболчилар билан якка тартибда гаплашиб, ўйин элементларини янада яхшилаш учун нима қилиш зарурлигини батафсил тушунтириб берарди. Қисқаси, Пепда чизмаларни тушунтириш қобилияти ниҳоятда мукаммал. Бу юқори савия!

- «Барселона»дажумладан, Мессибиланбиргаўйнадингиз.

- Леонинг айниқса, тўпга биринчи тегинишидаги ҳаракати ҳаммамизни ҳайратга соларди. Тўп суръати қандайлигидан қатъий назар, уни осонгина ўзига бўйсиндирадики, буни ақлга сиғдириш қийин. Яна йўналишини ҳеч ким тасаввур қилмаган тарзда тез ўзгартиради, шунинг эвазига ҳаммадан бир қадам олдинга чиқиб олади. Лео - даҳо, бажараётган барча ишлари табиий. Энди бундай мўъжизаларни ҳар куни кўриш қандай бўлишини бир тасаввур қилинг. Сизга айтсам, машғулотларда Мессининг ўйиндагидан яхшироқ «нусха»сини кўриш имкони бор. У шунинг баробарида ўта камтар йигит.

- «ПСЖ»даўйнашўзингизганақадарёқди?

- Ғалатироқ эшитилса ҳам айтаман, айнан «ПСЖ» либосидаги ўйинлар кўпроқ завқ улашди. «Аякс», «Интер» ва «Барса» бир неча совринлар ютган ва дунёнинг энг зўр клублари эди, «ПСЖ»га эса  унинг янги даври ибтидосида ўтдим. Ушбу улкан лойиҳада биринчи кундан иштирок этиш ёқимли бўлди. Қолаверса, «ПСЖ»да нақ 5,5 йил ўйнадим ва кейинчалик спорт координатори сифатида ишладим. Энди клубнинг Бразилиядаги элчисиман. Асосийси, «ПСЖ»нинг дунёдаги энг буюк клублар қаторига кирганида ҳиссам йўқ эмас.

- Шунчасовринютганингизгақарамай, Бразилиятермасисафидаатиги 10 мартамайдонгатушгансиз. Нимаучуншунчаликкам?

- Фаолиятимга фақат ижобий томондан қарашни афзал кўраман. Шубҳасиз, терма жамоада ҳам кўпроқ ўйнашни хоҳлаганман, аммо «селесао» либосини кийиш насиб этганининг ўзи - бир муваффақият. Нега кам? Билмайман, эҳтимол, фамилия бразилияликларга хос эмаслиги, ўйин услубим ҳам бошқача бўлгани туфайлидир...

- ДаниАлвеш 2018 йиликўпсовринютишбобидагирекордингизниянгилаганида, ўзингизниқандайҳисқилдингиз?

- Ўша куни ўйинни стадионда кузатгандим. Ахир Алвеш «ПСЖ»да ўйнаган вақт аллақачон клубда иш бошлагандим. Ўйиндан кейин бирга суратга тушдик ва Дани табассум билан ҳазиллашди: «Кечирасиз, хўжайин!» Умуман, бу борада жуда кўп ҳазиллашиб, кулишганмиз. Очиғи, рекордимни ватандошим янгилаганидан қувонгандим. Муҳими, Алвеш яхши йигит, ажойиб ижрочи - ҳақиқий футбол автомобили.

- Сизнингча, «ПСЖ» КилианМбаппеваНеймарниузоқ вақтўзтаркибидаолибқоладими?

- Гап дунё футболидаги энг кучли ўйинчилар ҳақида кетмоқда, шундай экан, бошқа клублар уларни ўз томонига оғдиришга уринади, барибир. Лекин «ПСЖ»га ишонаман - клуб ҳар иккисини таркибда олиб қолишга қодир. Муҳими, Мбаппе ҳам, Неймар ҳам ҳозирги ҳолатларидан хурсандлар ва клуб учун муҳим эканликларини яхши тушунишади. Умуман, «ПСЖ»нинг ғояси тайин - энг кучли футболчиларни сотиб олиш ва уларни бошқаларга сотмаслик.

Жаҳонфутболидаэнгкўпжамоавийсовринютганфутболчилар

1. Дани Алвеш (Бразилия) - 43та

2. Максвелл (Бразилия) - 37та

   Андрес Иньеста (Испания) - 37та

4. Лионель Месси (Аргентина) - 36та

5. Жерар Пике (Испания) - 35та

6. Райан Гиггз (Уэльс) - 34та

7. Хави (Испания) - 33та

8. Златан Ибрагимович (Швеция) - 31та

   Витор Байя (Португалия) - 31та

   Кенни Далглиш (Шотландия) - 31та

А.ҲАМИДОВ тайрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz