Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: Кутилганидек, "Реал" ва "Сити"да ишончли ғалабалар

ЕЧЛ: Кутилганидек, "Реал" ва "Сити"да ишончли ғалабалар

  25.02.2021 08:45
  0
  141
ЕЧЛ: Кутилганидек,

Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичининг сўнгги икки учрашуви 24 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси тақиқлари сабаб «Боруссия М» «Манчестер Сити»га қарши ўз уйидаги ўйинни Германияда эмас, балки Венгрия пойтахти Будапештдаги «Пушкаш Арена»да ўтказди. Беллашувда манчестерликларнинг қўли баланд келди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Бернарду Сильва рақиб дарвозаси томон бош билан аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. 65-дақиқага келиб айнан Сильванинг узатмасидан сўнг Габриэль Жезус «Сити»нинг иккинчи голини урди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Ушбу босқичнинг яна бир баҳси Бергамонинг «Аталанта» ҳамда Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг 17-дақиқасидаёқ мезбонлар бир киши кам бўлиб қолди. Ремо Фройлер мадридликлар ҳимоячиси Ферлан Мендига ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйиннинг 86-дақиқасида эса Ферлан Мендининг узоқ масофадан йўлланган аниқ зарбаси «Аталанта» дарвозасидан жой олди.

Фото: Twitter

Ўйин сўнгида киритилган супер гол жароҳатлар гирдобида қолган Зинеддин Зидан жамоасининг ғалабасини таъминлади. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни ўтказилиши режалаштирилган.

Европа Чемпионлар Лигаси

1/8 финал, дастлабки баҳслар

24 февраль, чоршанба

«Боруссия М» Германия — «Манчестер Сити» Англия 0:2

Голлар: 0:1 – 29 Бернарду Сильва, 0:2 – 65 Габриэль Жезус.

«Боруссия М»: Зоммер, Бенсебайни, Гинтер, Эльведи, Лайнер (Лазаро, 63), Крамер, Закария, Нойҳаус, Ҳофманн (Вольф, 87), Штиндль (Эмболо, 74), Плеа (Тюрам, 63).

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Рубен Диаш, Уокер, Ляпорт, Жоау Канселу, Фоден (Ферран Торрес, 80), Родри, Бернарду Сильва, Гундўған, Стерлинг (Маҳрез, 69), Габриэль Жезус (Агуэро, 80).

«Аталанта» Италия — «Реал Мадрид» Испания 0:1

Гол: 0:1 – 86 Менди.

«Аталанта»: Голлини, Меле (Паломино, 85), Ромеро, Толои, Гозенс, Фройлер, де Рон, Пессина, Гимшити, Муриэль (Иличич, 56; Малиновский, 86), Сапата (Пашалич, 30).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Менди, Варан, Начо, Кроос, Каземиро, Винисиус Жуниор (Мариано Диас, 57), Иско (Дуро, 76), Асенсио (Аррибас, 76), Модрич, Васкес.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (23), Менди (55), Гозенс (71).

Четлатиш: Фройлер (17).


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz