Қайднома

Қидирув

Гасперини: “Четлатишсиз ҳам ютқазишимиз мумкин эди, аммо...”

Гасперини: “Четлатишсиз ҳам ютқазишимиз мумкин эди, аммо...”

  25.02.2021 12:05
  0
  195
Гасперини: “Четлатишсиз ҳам ютқазишимиз мумкин эди, аммо...”

«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинида “Реал”га қарши учрашувда учралган мағлубиятга изоғ берди.

«Биз ўзимиз кутган ўйинни кўрсата олмаганимиз афсуслантирмоқда. Футболчимизга, ҳакам томонидан берилган “қизил” туфайли ўйин бутунлай йўқ қилинди.

Ўйин қандай ўтганини ҳисобга олсак, бу натижа унчалик ёмон эмас, лекин бизга ўйнаш имконияти берилмаганидан афсусдамиз. Мен янада очиқроқ ўйинни хоҳлагандим. Яхши ҳимояландик аммо...

Ўйин бузилиб кетди. Мен Италия А Сериясидаги муаммолар ҳақида айтганим учун жазоландим ва агар ҳозир бирон нарса айтсам, УЕФА ҳам мени бир ойга жазолайди. Аммо бу футболда ўз жонига қасд қилиш билан тенг. Биласизми, агар жанжал билан қўполлик ўртасидаги фарқни билмайдиган ҳакамлар яхши даражага кўтарила олмайди. Агар улар фарқни кўрмасалар, очиғини айтганда, улар бошқа иш қидиришлари керак. Энди ҳакамларда видеотакрорлар бор, уларда ҳакамлик қилиш учун керак бўлган барча нарсалар мавжуд.

Ачинарли... Сиз ушбу учрашувни жуда узоқ кутасиз, кейин ҳамма нарса бирданига ўзгариб кетади. Аслида четлатишсиз ҳам ютқазишимиз мумкин эди, мен натижадан шикоят қилмайман, лекин ҳеч бўлмаганда ўз ўйинимизни намойиш эта олардик", - деди Гасперини.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz