Қайднома

Қидирув

Шавкат Саломов: “Суперлига йўлланмаси учун курашамиз”

Шавкат Саломов: “Суперлига йўлланмаси учун курашамиз”

  25.02.2021 14:35
  0
  314
Шавкат Саломов: “Суперлига йўлланмаси учун курашамиз”

Про Лиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган  “Бухоро” клуби етакчи футболчиси, жамоа сардори Шавкат Саломов клуб матбуот хизмати ходимлари билан кечган суҳбатда  жамоанинг мавсумга тайёрланиш жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ассалому алайкум Шавкат ака, жамоа сардори сифатида, сиз орқали жамоанинг ички муҳитини билмоқчи эдик, бу ҳақда нималар дея оласиз?

 - Авваламбор ассалому алейкум, ички муҳит ажойиб, юқори жабҳада мавсумга тайёргарлик олиб бориляпти. Яқинда Тошкент шаҳрида ўқув машғулотлатларнинг биринчи босқичини якунлаб қайтиб, эндиликда ўзимизнинг машғулот базамизда иккинчи босқични давом эттиряпмиз. Барчамизнинг мақсадимиз ягона мавсумни юқори нотада ўтказиб, суперлигага йўлланма олиш. Бу борада вилоят ҳокимимиз ва жамоа раҳбарияти бизга максимал даражада кўмак бериб келишяпти.

- Охирги кунларда жамоа атрофида бўлаётган гап-сўзлар ҳақида фикрингиз?

- Нима ҳам дер эдим? Гап-сўзлар олдин ҳам бўлган кейин ҳам бўлаверади (кулади). Мен бир нарсани мухлислардан сўрар эдим, ҳар бир чиққан гап-сўзларга дарров ишониб кетаверишмасин, вақт олий ҳакам озгина сабр қилишса ҳақиқат ўз бўйини кўрсатади. Жамоада ички муҳит ажойиб, футболчи сифатида мени ҳамма нарса қаноатлантиряпти.

Мураббий масаласига келсак, Даврон ака билан оилавий муаммо бўлиб қолган бироз муддатга, бу ҳол ҳаммада ҳам рўй беради. 3-4 кун биз билан бирга бўлолмадилар холос. Лекин мени хурсанд қилган жиҳати, мухлисларининг жамоага бефарқ бўлмаганликлари, Даврон аканинг йўқлигини билиб, ҳар куни десам ёлғон бўлмайди, камида 30-40 киши бўлиб Даврон акани йўқлаб келишиб, у кишига нисбатан хавотирларини билдириб туришди. Бир нарсага яна бир бор амин бўлдимки, жамоамиз мухлислари эътиборли  ва жамоани жуда ҳам қаттиқ қадрлашади, футболни жуда ҳам севишади, ўз суюклиларини ёлғизлатиб қўйишмайди. Бундай мухлислари бор жамоада, тўп сураётганимдан хурсандман.

- Бу йил янги жамоа тузилди, раҳбарият ҳам янги, улар олиб бораётган ишлар ҳақида фикрингиз?

- Мен ўтган сафарги интервъюларимда ҳам буни такидлаб ўтганман, вилоят ҳокимимиз ва у кишининг ёрдамчилари, жамоамизнинг янги раҳбарларига ўз ташакуримни билдираман фурсатдан фойдаланиб, Про Лигадан Суперлигага чиқишимиз учун қўлларидан келган барча ишларни биз учун қилишяпти. Шароитларимиз аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Раҳбарият яхши иш олиб боряпти, улар вазифани бажара оладиган футболчиларни жамоага олиб келишяпти, ҳали насиб қилса жамоамизни кучайтириш йўлида трансферлар давом этади. Тўғри, бу йўлда уларга ҳам осон эмас футболчиларни Суперлигадан, Про Лигага келтириб ўйнатиш учун сир эмас жуда катта маблағ ҳам сарф бўлади. Яна бир бор жамоа раҳбарларига катта раҳмат.

- Про Лигада янги мавсум бошланишига ҳам, саноқли кунлар қоляпти, жамоанинг имкониятлари хақида икки оғиз?

- Худо хоҳласа, бошланадиган мавсумда Суперлига йўлланмасини олиш учун курашамиз, бунга кучимиз ҳам, иқтидоримиз ҳам етади деб ўйлайман. Жамоамиз бир катта оилага айланиб бўлган, бир мушт бўлиб охиригача биргаликда курашамиз. Фурсатдан фойдаланиб  яна бир бор жамоамиз раҳбарларига ва жонажон мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Манба: "Бухоро" матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz