Қайднома

Қидирув

Гвардиола ЕЧЛдаги ғалабалар сони бўйича Моуриньони ортда қолдирди.

Гвардиола ЕЧЛдаги ғалабалар сони бўйича Моуриньони ортда қолдирди.

  25.02.2021 17:55
  0
  246
Гвардиола ЕЧЛдаги ғалабалар сони бўйича Моуриньони ортда қолдирди.

Хабарингиз бор, «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» сига қарши учрашувда ғалаба қозонди. Учрашув Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтди ва 2: 0 ҳисоби билан инглиз жамоаси фойдасига якунланди.

Gracenote Live нашри твиттерда хабар беришича, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ЕЧЛдаги ғалабалари сони 81 тага етди. Ушбу кўрсаткич бўйича у «Тоттенхем» устози Жозе Моуриньони ортда қолдирди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Олдинда яна учта мураббий бор.

УЕФА Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар:

1. Алекс Фергюсон (мураббий «МЮ») - 102 та ўйин.

2. Карло Анчелотти («Эвертон», «Ювентус», «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Реал», «Бавария» ва «Наполи» устози) - 89.

3. Арсен Венгер (мураббий «Арсенал») - 86.

4-5. Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити», «Барселона» ва «Бавария» устози) - 81.

4-5. Жозе Моурино («Тоттенхем», «Порту», «Челси», «Интер», «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» устози) - 81.

6. Луи ван Гал («Аякс», «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» мураббийлари) - 57.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz