Қайднома

Қидирув

АГМК Анталия йиғини доирасидаги сўнгги якуний машғулотни ўтказди

АГМК Анталия йиғини доирасидаги сўнгги якуний машғулотни ўтказди

  25.02.2021 21:15
  0
  280
АГМК Анталия йиғини доирасидаги сўнгги якуний машғулотни ўтказди

Бугун, 25 февраль куни АГМК йиғин доирасидаги охирги машғулотни "Эко Дизайн Спорт комплекси"даги майдонда олиб борди.

Икки ҳафталик йиғин Қозоғистоннинг "Жетису" жамоасига қарши эртанги назорат ўйини орқали якунланади.

Таъкидлаш керакки, икки ҳафта давом этган йиғин давомида Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчилар билан катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди. Футболчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини меъёрга келтириш ҳамда ташкиллаштирилган назорат беллашувлар орқали янги мавсум олдидан жамоанинг ўйин амалиётини оширишга урғу қаратилди.

Шунингдек, йиғин давомида янги келиб қўшилган футболчилар жамоа муҳитига мослашиш жараёни осон кечди. Том маънода жамоада якдиллик пайдо бўлди ва ўзаро жипслашиб аҳил оилага айланди - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Манба: АГМК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz