Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонга текбол спорт тури кириб келмоқда

Ўзбекистонга текбол спорт тури кириб келмоқда

  26.02.2021 08:08
  0
  141
Ўзбекистонга текбол спорт тури кириб келмоқда

Бу спорт тури содда тильда айтганда, футбол ва стол тенниси қоришмаси. Бугунги кунда бутун дунёда жадал суратларда ривожланиб, оммалашиб бораётган текбол спорт тури тез орада расман фаолиятини бошлайди. Шу йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон чемпионати баҳсларининг ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.

Шу ўринда текбол спорт тури ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Текболга 2014 йилда венгрияликлар - собиқ профессионал футболчи Габор Боршани ҳамда компьютер дастурчиси Виктор Хусар томонидан асос солинган. Текбол ўзида стол тенниси ва футбол спорт турларини мужассамлаган. Содда тильда айтганда, футбол ва стол тенниси қоришмаси.

Тўпни биргина қўл билан ўйнаб бўлмайди. Инсон танасининг қолган барча аъзолари билан тўпга тегиниш мумкин. Фақат тўпга кетма-кет тананинг битта аъзоси билан зарба берилишига рухсат этилмайди. Мақсад тўпни рақиб томон майдончасига тушириш. Жавоб қайтара олмаган тақдирда зарба йўллаган жамоага очко ёзилади, худди стол теннисига ўхшаб.

Тарих учун жуда ҳам қисқа фурсат - 6 йил мобайнида текбол яхшигина машҳурлик ва оммавийликка эришди. Бугунги кунда текбол Лионел Месси, Неймар, Алисон, Роналдинё, Луиш Фигу, Симао Саброза, Робер Пирес, Шон Гарне сингари машҳур футбол юлдузларининг кундалик машғулотига айланган. «Аякс», «Арсенал», «Челси», «Фламенго», «Пари-Сен-Жермен», «Реал» каби клублар текболни ўз машғулотларига киритишган.

Дунё миқёсида қисқа фурсатда ана шундай эътирофга эришган текбол тез орада Ўзбекистонга ҳам кириб келади. Расмий федерация фаолияти йўлга қўйилади ва албатта чемпионат баҳсларига ҳам старт берилади.


Манба: xs.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz