Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Маҳрезнинг пулига кайфу сафо

Ана, холос! Маҳрезнинг пулига кайфу сафо

  26.02.2021 09:00
  0
  387
Ана, холос! Маҳрезнинг пулига кайфу сафо

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез банк картасини йўқотиб қўйиб, буни беш ҳафта ўтгач сезиб қолди. Бу вақт ичида Шариф Муҳаммад исмли фирибгар футболчининг картасидан 175 минг фунт ишлатишга улгурди.

Пуллар:

- Shangri-La меҳмонхонасида яшаш;

- Ибицадаги байрам оқшоми;

- Nando`s, KFC ва Greggs фастфудлари каби нарсаларга ишлатилди.

Ибицадаги оқшомнинг ўзига 20 минг фунт сарфланган. Юк машинаси ҳайдовчиси бўлган Шариф пляж барида шампан виноси ичди, сайёҳлик оролидаги бутикдан дизайнерлар кийими сотиб олди. Қизиғи, фирибгар KFC сингари арзон фастфудларда овқатланишда давом этган, ваҳоланки, ихтиёридаги маблағ билан қимматроқ ресторанга ҳам кириши мумкин эди.

Англиянинг The Sun нашри собиқ полиция инспекторининг изоҳига эътибор қаратди: «Тезкор тамадди муассасаларида овқатланиш элит тоифадаги футболчи хос эмас. Банклар одатда, ноодатий харажатларни дарҳол пайқашади, агар пуллар камроқ қолганда, эҳтимол, фирибгарлик ҳам аниқланмасмиди».

Айни пайт Риёд Маҳрез «Манчестер Сити»да ҳафтасига 200 минг фунт ишлаб топади, аммо банк картаси йўқолиши билан боғлиқ воқеа 2017 йили содир бўлган. Ўшанда ярим ҳимоячи «Лестер»да ўйнар, ҳозиргидан бир неча марта камроқ (75 минг фунт атрофида) маош оларди. Яъни, Шариф футболчининг 16 кун мобайнида топган пулларини ишлатиб юборган.

Футболчи карточкаси фаолиятини тўхтатгач, Шариф Barclays банкига қўнғироқ қилиб, ўзини Риёд Маҳрез деб таништирган ва карточкани қайта ишга туширишларини сўраган. Аммо жазоирлик вингернинг ҳисобига қайта уланиш имконини тополмаган.

Иш ҳозирга келибгина Снерсбрук судига етиб борди. Шариф бандларнинг бирига кўра айбдор деб топилиб, гаров пули эвазига қўйиб юборилди. Бу ҳайдовчи аввал ҳам қонунбузарликка йўл қўйган - меҳмонхоналарни фириб йўли билан банд қилганлиги учун шартли қамоқ жазоси олган, 2009 йилда эса ўғирлик жинояти учун 45 ойга судланган. Жиноятчининг сўзларига кўра, айни пайт уйланган, камтарона ҳаёт кечирмоқда.

Унинг адвокати Дэниел Хиггинс рўй берган воқеанинг фирибгарликка алоқаси камлигини айтиб, шартли ҳукм чиқариш бўйича судга мурожаат этган. «Таътилни ажойиб тарзда ўтказди, бошқа устунликларга эга бўлди, аммо буларнинг бари спиртли ичимликлар ичиб, гиёҳванд моддалар қабул қилиб юрган кезлари содир бўлган - воқеа тафсилотларини тўлиқ эслаб қолиш имконияти чекланган».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz