Қайднома

Қидирув

Сўнгги муддат - 8 март

Сўнгги муддат - 8 март

  26.02.2021 09:30
  0
  193
Сўнгги муддат - 8 март

Тениқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг «Телеграм» тармоғидаги каналида маълумот беришича, ОФК марказлашган тизим асосида ўтказиладиган ЖЧ-2022|ОК-2023 қўшма саралаши иккинчи босқичининг қолган ўйинларига мезбонлик қилишни истаган миллий ассоциациялардан 8 март-га қадар ариза қабул қилади.
Шартга мувофиқ, мезбон мамлакат иштирокчи терма жамоалар делегациясининг меҳмонхона ва озиқ-овқат билан боғлиқ харажатини тўлиқ ўз зиммасига олиши керак. Бунинг эвазига мезбонга ўз ҳудудидаги ўйинларнинг тижорат ҳуқуқи берилади. Яна бир эътиборга молик томони шуки, ОФК қолган турлар кетма-кетлигини ўзгартирди. Яъни 7-турдан кейин 9-тур баҳслари ўтказилади, яъни 8-тур ортга сурилди. Бу ўзгаришдан кейин Ўзбекистон миллий жамоаси ўрин олган «D» гуруҳи тақвими қуйи­дагича кўриниш олди:

3 июнь

Фаластин - Сингапур

Саудия Арабистони - Яман (ўйин март ойида ўтказилиши ҳам мумкин)

7 июнь

Ўзбекистон - Сингапур

Саудия Арабистони - Фаластин

11 июнь

Сингапур - Саудия Арабистони

Яман - Ўзбекистон (ўйин март ойида ўтказилиши ҳам мумкин)

15 июнь

Фаластин - Яман

Саудия Арабистони - Ўзбекистон

Агар Ўзбекистон - Яман ўйини март ойида ўтказилса, унда миллий жамоамиз июнь ойида 8 кун оралиғида 2та учрашувда майдонга тушади. Асосий рақобатчи - Саудия Арабистони термасининг эса 8 кун ичида 3та ўйин ўтказишига тўғри келади.

Тожикистон термаси тақвими янада қулай: қўшниларимиз японлар билан 11 июнда эмас, 7-санада ўйнашади. Шундан кейин Усмон Тошев бошқарувидаги жамоа ихтиёрида 11 июнь куни Қирғизистон термаси билан баҳслашадиган Мьянма дружинасига қарши учрашувгача 8 кун қолади.

Дарвоқе, Алишер Никимбаев ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга топширилганидан хурсанд эканлигини ҳам таъкидлади: «ЎФА 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги навбатдаги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилишини эълон қилди. ОФК эса ҳозирча бу борада сукут сақламоқда, лекин бу расмиятчилик, холос. Якуний қарор чиндан ҳам, қабул қилинган ва яқин орада оммага ҳавола этилади. Қўшимча қилиш жоиз, мезбонлик ҳуқуқи учун курашда Ўзбекистонда 1та рақиб бор эди, лекин жуда жиддий - Эрон. Аслида мазкур Осиё кубогига 2022 йили Хитой мезбонлик қилиши керак эди, бироқ мамлакат Футбол ассоциацияси турнирдан воз кечди».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz