Қайднома

Қидирув

Қирғиз футболига кўмак

Қирғиз футболига кўмак

  26.02.2021 11:00
  0
  191
Қирғиз футболига кўмак

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари сингари, Қирғизистон Республикасида ҳам футболга COVID-19 жиддий зарба берди. Бу айниқса, пандемия ва унинг оқибатлари кескин пасайган Марказий Осиё мамлакатлари учун алоҳида аҳамият касб этди.

Футбол пандемия жуда авж олган паллада тўхтади, аммо ФИФА ўзининг COVID-19 бўйича ёрдамлашиш глобал режаси асосидаги молиялаштириш эвазига ўйиннинг қайта бошланишига кўмаклашди.

Қўллаб-қувватлаш майдонни жиҳозлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари, COVID-19 туфайли вужудга келган тиббий сарфлар, учрашувлар, хусусан, аёллар ва ёшлар иштирокидаги турнирларнинг телевидение ва YouTube орқали трансляция қилиш воситалари кўринишида амалга оширилди.

«Қирғизистон чемпионати ва кубоги баҳслари ўтказилишига рухсат берилгани бизни жуда қувонтирди, - дейди «Абдиш-Ота Кант» клуби ярим ҳимоячиси Бактияр Дуйшобеков. - Федерациямизга ёрдам қўлини чўзган ФИФАдан бағоят миннатдормиз. Шу тариқа қийин вазиятни енга олдик, тиббий талабларга амал қилган ҳолда, ўйинларни ўтказишга эришдик».

ФИФА ўтган йил бошидан буён COVID-19га қарши жиддий кураш олиб бормоқда, бу борада Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан фаол ҳамкорлик ўрнатди. Ўтган йилнинг июлида ФИФА Кенгаши Бюроси COVID-19 сабабли янгича ёрдам режасини тасдиқлади. Унга мувофиқ, ФИФАга аъзо ассоциациялар ва олтита конфедерацияга 1,5 миллиард АҚШ доллари ажратилди.

COVID-19 туфайли Қирғизистон Республикасида амалга оширилган ёрдамлашиш лойиҳаси ФИФАнинг «Living Football» номли янги футбол журналида кенг ёритилди.

 С.РАҲМОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz