Қайднома

Қидирув

АПЛ грандлари «Реал» футболчиларини кўзлашяпти

АПЛ грандлари «Реал» футболчиларини кўзлашяпти

  27.02.2021 03:29
  0
  148
АПЛ грандлари «Реал» футболчиларини кўзлашяпти

«Реал» ҳужумчиси Родриго фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. 20 ёшли бразилиялик футболчига «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда.

Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ҳужумчининг таклиф этилишига бош ташаббускор ҳисобланади. Битим ёзги трансферлар ойнасида амалга ошиши мумкин.

Родриго «қироллик клуби»га 2019 йилнинг ёзида келган. Форвард жорий мавсум жамоа сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди.

Шунингдек, шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ҳимоячи Рафаэль Варан ҳам «Туманли Альбион»га кўчиб ўтиши мумкин. «Манчестер Юнайтед» 27 ёшли футболчига жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда, аммо «Реал» уни жамоада олиб қолиш учун қўлидан келган барчасини қилади.

Мадрид клуби агар Серхио Рамос жамоадан кетса, французга сардорлик боғичини таклиф қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» билан 4 бор ЧЛда зафар қучган Варан клубга 2011 йилда «Ланс»дан ўтган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz