Қайднома

Қидирув

Ҳужумкор тандем- Левагол ва Мюллерга етадигани йўқ!

Ҳужумкор тандем- Левагол ва Мюллерга етадигани йўқ!

  27.02.2021 09:29
  0
  242
Ҳужумкор тандем- Левагол ва Мюллерга етадигани йўқ!

Нуфузли Transfermarkt портали кучли бешлик чемпионатлари, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ўзидан ажойиб таассурот қолдираётган ҳужумкор тандемлар рўйхатини тузди.

Рўйхатнинг энг юқори қисми «Бавария»даги жуфтликка ажратилди. Роберт Левандовски ва Томас Мюллер биргаликда 40та гол яратишди. Чиндан ҳам, Германиянинг сўнгги йиллардаги тенгсиз тандеми сермаҳсулликни қойиллатишмоқда.

«МЮ» ҳужумидаги Бруно Фернандеш ва Маркус Рэшфорддан иборат дуэт ҳисобида жами 37та гол бор. Ҳа, португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи «қизил иблислар»нинг сўнгги йиллардаги энг муваффақиятли харидларидан бири бўлди.

Кучли учликка Ромелу Лукаку ва Лаутаро Мартинесдан таркиб топган ҳужумчилар жуфтлиги якун ясади. «Интер» вакиллари «кўҳна қитъа»даги мусобақалар доирасида биргаликда 35та гол сабабчиларига айланишди.

Ҳужумкор тандемлар кучли бешлигида шунингдек, «ПСЖ»дан Килиан Мбаппе - Мойзе Кин ҳамда «Боруссия» Дортмунддан Эрлинг Холанд - Жейдон Санчо жуфтлиги ҳам бор.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz