Қайднома

Қидирув

Сулшер: “«Челси»га қарши ўйин қийин бўлишини биламиз”

Сулшер: “«Челси»га қарши ўйин қийин бўлишини биламиз”

  27.02.2021 20:18
  0
  202
Сулшер: “«Челси»га қарши ўйин қийин бўлишини биламиз”

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер Премьер Лигадаги бўлажак рақиб “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кураш узоқ давом этади. Жадвалдаги жойлар тез орада аниқ бўладиганга ўхшамайди. Мавсумда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Жамоаларнинг ёмон даврларни бошдан кечираётганини, сўнгра яна курашга қайтишаётганини кўриб турибмиз. Мен учун ҳар бир ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Албатта, «Челси»га қарши ўйин қийин бўлишини биламиз ва бу баҳс қанчалик муҳимлигини тушунамиз. Қийин ўйинлар серияси? Ҳар бир жамоа барибир 38 тадан ўйин ўтказади. Ёмон ва яхши серия, албатта, таъсир қилади. Бир нечта муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг курашга қайтиш қобилияти клубимиз маданиятига хосдир. Бу — муҳим давр. Жамоамизда менталитет бор. Йирик ўйинларни кутяпмиз. Албатта, Томас Тухел келиши билан «Челси»да вазият ўзгарди. Жиддий баҳс кутиб турганини биламиз”, - деди мутахассис.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz