Қайднома

Қидирув

Кларенс Зеедорф: «Худди ўргимчакка ўхшардим»

Кларенс Зеедорф: «Худди ўргимчакка ўхшардим»

  28.02.2021 09:19
  0
  263
Кларенс Зеедорф: «Худди ўргимчакка ўхшардим»

Кларенс Зеедорфнинг бутсаларини михга илиб қўйганига ҳам 7 йил бўлибди. Шунга қарамай, у ҳамон ЧЛнинг ўзига хос рекордчисидир. Оддий айтганда, нидерландиялик собиқ ярим ҳимоячи 3та клуб («Аякс» - 1995 йил, «Реал» - 1998 йил ва «Милан» - 2003, 2007 йиллар) сафида «шалпангқулоқ» кубокни ютган ягона футболчи ҳисобланади. Зеедорф яқинда УЕФА матбуот хизматига интервью бериб, 22 йиллик фаолияти ва Европа клуб футболининг энг юқори чўққисига саёҳатларини эслади.

Ўйин услуби

- «Аякс»нинг асосий жамоасига қўшилган дастлабки кундан бошлаб, чап қанот ҳимоячиси ва дарвозабон нуқтасидан ташқари, барча позицияларда ўйнаб чиқдим. Ўшанда 16 ёшли йигитча эдим, жисмоний тайёргарлигим юқори бўлиб, дуч келган позицияда ўйнашда жиддий муаммога учрамасдим. Бу ўз навбатида, учрашувлар пайти янги шароитга мослашиш ва нима қилиш кераклигини тушуниш имкониятини берди. Турли ролларни бажарганингда, ўз-ўзидан у ёки бу вазиятда қандай ҳаракатланишни теран тушуниб олар экансан. Дейлик, менда «10-рақам», ҳужумкор ярим ҳимоячи ёки соф ҳужумчи ҳақида аниқ тасаввур шаклланганди. Кейинчалик ҳимояланиш бобида ҳам ижодкорлик ва масъулиятни уйғунлаштирдим, зеро, асосан марказда тўп сурардим. Тўғриси, худди ҳаммасини назорат қиладиган тўр ичидаги ўргимчакка ўхшардим. Яъни зарурат сезилса, ҳимояланардим, керак бўлса, ҳужумга қарашардим. Қисқаси, ўргимчак тўрида роль бажарганман.

Евротурнирдаги дебюти

- Биринчиси «Аякс»нинг «Витория» билан ўйинига тўғри келганди. Луи ван Гал мени жангга ташлаган пайт ҳали 17 ёшга ҳам тўлмагандим. Боз устига, у ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракатланишимни тайинлади. Ёш футболчилар  майдонда қандай йўқолиб қолишганини кўп бора кўрганман. Улар кучли босим ва нотаниш муҳитга дуч келишгани туфайли ўзларини кўрсатишолмайди. Ахир кутилмаган паллада ўз кумирлари билан ёнма-ён ўйнашларига тўғри келади. Қолаверса, имкон қадар яхшироқ ўйнаш, хато қилмаслик хоҳиши ҳам халақит беради. Ўз тажрибамдан айтаман, бунда балансни ушлаш муҳим, мен айнан шундай қилгандим.

ЧЛдаги энг унутилмас ўйини

- Миланда «МЮ»га қарши кечган баҳс (2007 йилги ярим финал). Англиянинг  буюк жамоасига сафарда 2:3 ҳисобида енгилгач, ўз майдонимизда барчасини тўғрилагандик - 3:0. Ўшанда дарвозамизга «қулф» осиб, рақибга айтарли имконият қолдирмаганмиз. Алоҳида эътироф этиш керак, ўша пайт «қизил иблислар» ҳамиша гол уриш йўлини топишлари билан машҳур эдилар. Улар хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин, самарали ўйнашарди. Демак, ҳақли равишда ўша ўйинни энг мукаммали сифатида эътироф этяпман. Бунда бутун шаҳар, одамлар муносабатини ҳам назарда тутяпман! «Милан» тактик жиҳатдан дарҳақиқат, камчилиги йўқ клубга айланганди. Муҳими, айни вақтида голлар уриб, жамоа сифатида идеал футбол кўрсатган эдик.

ДидьеДрогба - идеал

- Ким билан бирга ўйнашни хоҳлаганман? Осон савол эмас. Вақти-вақти билан Дидье Дрогба билан йўлларимиз кесишарди ва у ҳамиша «Челси»га ўтишим кераклигини айтарди. Бунга жавобан қатъий турганман: «Йўқ, сен «Милан» либосиникийишингкерак». Аммо на униси, на буниси содир бўлди. Ваҳоланки, Дрогба узатмаларимга жуда мос тушарди. Қолаверса, ўзи ярим ҳимоячиларга тўп узатиш, кросс амалга ошириш ва ассистентлик қилиш бобида зўр ҳужумчи эди. Хуллас, айнан Дрогба билан бирга ўйнашни хоҳлаганман. Тўғри, яна кўплаб ажойиб футболчилар бор, лекин улар билан ушбу мавзуда гаплашмаганмиз.

КевиндеБрюйнечинчемпион

- Энг яхши замонавий ярим ҳимоячи? Техник салоҳияти кучли ярим ҳимоячилар ҳақида гапирсак, Кевин де Брюйне ижросидаги ўйинларни томоша қилишни яхши кўраман. Унинг фикрлаш қобилияти баланд. Йўқ, бизни жисмоний жиҳатдан ўзаро таққослаш қийин, аммо фикрлаш бобида яқинмиз. Кевиннинг айниқса, тўпни кимга узатиш бўйича танловини кузатиш мароқли. У чиндан ҳам, менга ёқади. Ҳақиқий чемпион!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz