Левандовски ва Мюллер Европадаги энг самарали жуфтлик. Роберт ва Томас биринчи бўлиб 40та гол маррасига эришишди. Лукаку-Мартинес тандеми «Интер»га «Милан»ни мағлуб этишда ва «А» Серияда турнир жадвалини бошқаришда ёрдам берди. Фернандеш ва Рэшфорднинг 37та голидан 13таси пенальтидан урилган.
Рўйхатнинг энг юқори қисми «Бавария»даги жуфтликка ажратилди. Роберт Левандовски ва Томас Мюллер биргаликда 40та гол яратишди. Чиндан ҳам, Германиянинг сўнгги йиллардаги тенгсиз тандеми сермаҳсулликни қойиллатишмоқда.
«МЮ» ҳужумидаги Бруно Фернандеш ва Маркус Рэшфорддан иборат дуэт ҳисобида жами 37та гол бор. Ҳа, португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи «қизил иблислар»нинг сўнгги йиллардаги энг муваффақиятли харидларидан бири бўлди.
Кучли учликка Ромелу Лукаку ва Лаутаро Мартинесдан таркиб топган ҳужумчилар жуфтлиги якун ясади. «Интер» вакиллари «кўҳна қитъа»даги мусобақалар доирасида биргаликда 35та гол сабабчиларига айланишди.
Ҳужумкор тандемлар кучли бешлигида шунингдек, «ПСЖ»дан Килиан Мбаппе - Мойзе Кин ҳамда «Боруссия» Дортмунддан Эрлинг Холанд - Жейдон Санчо жуфтлиги ҳам бор.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20