Қайднома

Қидирув

Кулибали «Бавария» га ўтиши мумкин

Кулибали «Бавария» га ўтиши мумкин

  01.03.2021 15:30
  0
  186
Кулибали «Бавария» га ўтиши мумкин

«Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини «Бавария»да давом эттириши мумкин, дея хабар берилган Tuttomercatoweb.

Манбанинг хабарига кўра, немис клуби 29 ёшли сенегаллик ҳимоячи учун 45 миллион эвро тўлашга тайёр. Бу мавсум Кулибали барча турнирларда 28 учрашув ўтказди, битта гол урди, еттита сариқ карточка олди ва бир марта майдондан четлатилди.

Январь ойида «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентиснинг қишки трансферлар вақтида Кулибалини сотишни режалаштирмагани ҳақида хабар берилган эди. Клуб президенти Премер-лига клубларидан бири футболчи учун 110 миллион евро таклиф қилгандагина сотиш имкониятини муҳокама қилишга тайёр эди.

Қишда Кулибалига АПЛ клубларидан «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» қизиқиш билдирган. Футболчи 2014 йилдан бери «Наполи» да ўйнаб келмоқда. Бунгача ҳимоячи бельгиянинг «Генк» ва Франсиянинг «Метц» жамоаларида ўйнаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz