Қайднома

Қидирув

Эрик Гарсия ушбу ёзда «Барселона» га ўтади

Эрик Гарсия ушбу ёзда «Барселона» га ўтади

  01.03.2021 11:20
  0
  142
Эрик Гарсия ушбу ёзда «Барселона» га ўтади

«Манчестер Сити» нинг испаниялик ҳимоячиси Эрик Гарсия ёзги трансферлар вақтида «Барcелона» га ўтади, дея хабар қилди журналист Фабризио Романо.

Манбанинг хабарига кўра, «Барcелона» 20 ёшли футболчини ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олади. Шартнома 2026 йилнинг ёзигача тузилиши мўлжалланган. Шунингдек, ушбу футболчига Англиянинг «Арсенал» ва Франсиянинг «ПСЖ» клублари даъвогарлик қилгани ҳақида хабар тарқалди.

Жорий мавсумда Гарсия «Манчестер Сити» таркибида тўққизта ўйин ўтказди ва битта сариқ карточка олди. Гарсия инглиз клубида 2017 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Футболчи «Барселона» академиясининг битирувчиси ҳисобланади.

Олдинроқ каталонияликлар 21 ёшли «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонини сотиб олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz