Қайднома

Қидирув

«Челси» - «Манчестер Юнайтед» ўйинида тарихий натижа такрорланди

«Челси» - «Манчестер Юнайтед» ўйинида тарихий натижа такрорланди

  01.03.2021 12:40
  0
  183
«Челси» - «Манчестер Юнайтед» ўйинида тарихий натижа такрорланди

Хабарингиз бор, кеча Англия Премер-лигасининг 26-туридан ўрин олган «Челси» - «Манчестер Юнайтед» учрашуви Лондондаги «Стемфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтди ва ўйин дуранг билан якунланди - 0:0.

Эътиборлиси, жорий мавсум мазкур жуфтликнинг биринчи даврадаги учрашуви ҳам («Манчестер Юнайтед» - «Челси» 2020 йил 24 октябрда бўлиб ўтган) дуранг билан якунланганди - 0:0.

Opta Sport нашрининг хабар беришича, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳар иккала давра ўйинларида 0:0 ҳисобида тарихда фақат иккинчи марта, охирги марта 20-асрнинг биринчи ярмида, 1921/1922 йилги мавсумда дуранг қайд этишган.

Бу йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» 26 ўйинда 50 очко жамғарган ва Англия Премер-лигаси турнир жадвали пешқадами «Манчестер Сити» дан 12 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. «Челси» эса 44 очко билан 5-ўринда бормоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz