Қайднома

Қидирув

Микел Артета «Барселона» бош мураббийига айланиши мумкин

Микел Артета «Барселона» бош мураббийига айланиши мумкин

  01.03.2021 18:15
  0
  222
Микел Артета «Барселона» бош мураббийига айланиши мумкин

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «Барселона» ни қабул қилиб олиши мумкин, деб хабар беради РАC1.

Манбанинг хабарига кўра, ушбу вариант «Барселона» учун бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Жоан Лапорта ғалаба қозонган тақдирда амалга ошиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 2021 йил 7 мартда бўлиб ўтади. Лапортадан ташқари, Каталония клуби президентлигига Виктор Фонт ва Тони Фрейша даъвогарлик қилмоқда. «Барcелона» жамоасининг амалдаги бош мураббийи голландиялик мутахассис Роналд Куман бўлиб, у жамоани 2020 йил августидан бери бошқариб келмоқда.

Маълумот учун Микел Артера «Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида мураббийлик фаолиятини бошлади. 2019 йил декабрь ойида мутахассис Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи вазифасини бажаришга киришди. Артетанинг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йил июнигача амал қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz