«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Серхио Агуэронинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.
«Агуэро ўйнаш учун янада юқори формага қайтиши кераклигини билади. У буни жамоага келган биринчи кунданоқ билади. Майдонга тушганлар бунга лойиқдирлар. Бу нафақат Серхиога, балки барчага тегишли. Мен адолатли қарорларни қабул қилишга ҳаракат қиламан. Агар улар фақат битта ўйинчи учун адолатли бўлса, унда қолганлари учун адолатсиз бўлиб қолади.
Серхио биз учун жуда муҳим ўйинчи. Клуб тарихидаги энг муҳим гол унинг ҳисобида. Биз унга ёрдам бермоқчимиз. Ва у асосий таркибга қайтади" - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.
Маълумот учун, Агуэро 2011 йилдан бери “Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келади ва унинг клуб билан тузган шартномаси шу йилнинг ёзида ўз ниҳоясига этади. Ушбу мавсумда 32 ёшли аргентиналик ҳужумчи Англия Премер-лигасида 6 та ўйин ўтказган ва бирорта ҳам гол кирита олмади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20