Қайднома

Қидирув

«Насаф» ўртоқлик ўйинида «Бухоро»ни мағлуб этди

«Насаф» ўртоқлик ўйинида «Бухоро»ни мағлуб этди

  01.03.2021 20:41
  0
  255
«Насаф» ўртоқлик ўйинида «Бухоро»ни мағлуб этди

Суперлига янги мавсумига тайёргарликларни давом эттираётган Қаршининг «Насаф» клуби Про лигага ҳозирлик кўраётган «Бухоро»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қаршида ўтган учрашувда Рўзиқул Бердиев шогирдлари меҳмонларни биринчи бўлим сўнггида пенальтидан киритилган гол эвазига  минимал ҳисобда мағлуб этишди. Гол муаллифи Ҳусайн Норчаев.

Маълумот учун, «Насаф» 6 март куни Самарқандда «Пахтакор»га қарши Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви. 1 март.
«Насаф» - «Бухоро» - 1:0
Қарши, Марказий стадион.
Гол: Ҳусайн Норчаев, 45 пенальти.
«Насаф»: Aбдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Aлиқулов, Муродбек Хўжамбердиев, Жўрабек Маннонов, Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуриллоев, Aкмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.
Захира: Умиджон Эргашев, Сардор Садуллаев, Aзамат Сойибов, Шокир Йўлдошев, Жафар Каримов, Муҳриддин Зоиров, Шоҳмалик Комилов, Aбубакрризо Турдиалиев, Жасур Жумаев.
«Бухоро»: Сардор Қобулжанов, Жасур Ўринов, Aнвар Жўраев, Шохруҳ Холматов, Aзамат Исроилов, Aлишер Саноев, Бобур Қосимов, Рустам Aбдуҳамидов, Файзуллобек Жуманқузиев, Марко Милич, Aмиржон Сафаров.
Захира: Раҳат Жапаров, Сардор Иззатов, Нуржаҳон Музаффаров, Aбдужамол Исроилов, Борис Махарадзе, Даврон Исоқов, Ҳакимхон Aъламхонов, Раҳимжон Обидов.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz