Қайднома

Қидирув

Сульшер «Челси» ни ҳакамларга таъсир ўтказишда айблади

Сульшер «Челси» ни ҳакамларга таъсир ўтказишда айблади

  01.03.2021 22:50
  0
  158
Сульшер «Челси» ни ҳакамларга таъсир ўтказишда айблади

Гап шундаки, эпизодлардан бирида тўп мезбонларнинг жарима майдончасида туриб, рақиб билан курашаётган «кўклар» ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одоининг қўлига тегди. Бош ҳакам Стюарт Атвелл ўша вазиятда пенальти белгиламади ва вазиятни VARдан такроран томоша қилишга шахсан борди, аммо шундан кейин ҳам фикридан қайтмади ва пенальти белгиламади.

Табиийки, “МЮ” бош мураббийи Сульшер ҳакамнинг қарорига норози бўлди ва «Челси» нинг ўйинолди ўз сайтида жойлаштирилган материалини ҳам эслади.

«Мен нега пенальти бизнинг фойдамизга белгиланмаганини мутлақо тушунмаяпман. Такрорий лавҳада сиз тўпнинг қўлга текканини аниқ кўришингиз мумкин. Биздан икки очко ўғирлашди. Мен бу ҳақда гапира олмайман, чунки Ҳудсон-Одои учун бу хурматсизлик бўлади. Мен далил қилмоқчи эмасман, бу ташқи босим бўлади. Учрашувдан олдин «Челси» Гарри Магуайр ва VAR ҳақида ёзган эди, улар буни клуб веб-сайтига жойлаштиришлари жуда ғалати. Бу ҳакамларга таъсир қилади. У ерда ёзилган нарсаларни ўқишингиз мумкин. Бизнинг фойдамизга пенальти ҳақида кўп гапиришди, гарчи бу лаҳзалар ҳатто баҳсли бўлмаган бўлса ҳам. Ва, албатта, биз пенальти тепишимиз керак эди", - дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz